Фото: Julia Kochetova/Bloomberg
Украина президенти Володимир Зеленский Bloomberg учун берган интервюсида РФ президенти Владимир Путин Украина томонидан ташкиллаштириладиган кейинги тинчлик саммитига таклиф қилиниши мумкинлигини истисно этмади.
Шу билан бирга, Зеленский агар России ва Украина музокаралар столига ўтириш йўлини топа олса ҳам, Путин «яқин вақтлар ичида» унда иштирок этишига шубҳа қилиши, чунки россияликлар президенти «келишдан жуда қўрқади» деб ҳисоблашини айтган.
Зеленскийнинг фикрича, уруш «Украина ва бутун дунё учун адолатли якунланиши» учун АҚШ ва Хитой «ихтилофларни четга суриши» ва биргаликда воситачилик қилиши лозим.
Зеленский Хитой урушни якунлашда «жиддий рол» ўйнаши лозимлиги, чунки Россия Хитой экспорт бозорига қаттиқ қарам бўлиб қолганини таъкидлаган. Украина президенти Финландия президенти, 2 июл куни Bloomberg учун берган интервюсида «Россия ҳозирда Хитойга ҳар қачонгидан кўра қаттиқроқ қарамлиги»ни, «ХХР раиси Си Жинпингнинг биргина қўнғироғи Украинадаги инқирозни ҳал қилиши мумкинлиги»ни айтган Александр Стуббанинг фикрларига қўшилишини билдирган.
Швейцарияда 15-16 июн кунлари Украина ташаббуси билан тинчлик саммити ўтказилди, унда Киев бандлари бажарилиши урушни якунлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган «тинчлик формуласи» муҳокама қилинди. Саммитда 90 дан ортиқ мамлакатлар вакиллари иштирок этган, шу билан бирга унга Россия таклиф этилмаган (шу туфайли, Хитой ҳам унда қатнашишдан бош тортган). Учрашувдан кейин Зеленский бир неча ой ўтиб навбатдаги тинчлик саммити ўтказилишини маълум қилди. Кремл Швейцариядаги саммитни баҳоларкан, тинчлик саммити натижаси «нолга яқинлиги»ни билдирди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди