Фото: cалибер.аз
Ироқ қаршилик кучлари “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил уруши рўй берган тақдирда, яҳудийлар мамлакатига қарши урушга киришини эълон қилди. Бу ҳақда ҳаракат матбуот котиби берган баёнотга асосланиб, Al Arabiya хабар берди.
Ироқдаги “Исломий қаршилик ҳаракати” гуруҳи Исроилни Яқин Шарқда янги кескинлик яратиш оқибатларидан огоҳлантирган. “Ҳизбуллоҳ”га қарши ҳар қандай агрессия учун Тель-Авивга у кутмаган тарзда жавоб қайтарилиши айтилган.
Ироқ қаршилик гуруҳининг исми ошкор қилинмаган қўмондони AFP нашрига махсус интервью берган. Унда гуруҳнинг Исроилга таҳдидлари қуруқ гап эмас, балки амалий аҳамиятга эга эканлиги айтилган.
Қаршилик гуруҳи Ливан “Ҳизбуллоҳ”и ҳарбий раҳбарияти таркибига аллақачон ҳарбий мутахассислар ва маслаҳатчилар юборганини иддао қилган. Байрутда гуруҳ учун очилган идора ҳарбий уруш режасини ишлаб чиқишда қатнашаётгани билдирилган.
Ироқлик сиёсатшунос Али ал-Байдар “Исломий қаршилик гуруҳи” ва Исроил қарама-қаршилиги реалликка яқин бўлиши мумкинлиги айтган. Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида йирик уруш юзага келса, у Яқин Шарқ бўйлаб чўзилиши, ҳарбий ҳаракатларга биринчилардан бўлиб Ироқдаги қаршилик гуруҳлари қўшилиши тахмин қилинган. Бу гуруҳлар эса номаълум хорижий етказувчилар таъминоти ортидан ҳозирда катта ҳарбий-техник салоҳиятга эга. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди