Фото: kremlin.ru
Украина президенти Володимир Зеленский америкалик журналист Такер Карлсонга интервю беришни режалаштирмаган. Бу ҳақда Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоров ўз саҳифасида хабар қилди.
«Жаноб Карлсон ФСБдаги манбаларини яхшилаб аниқлаштириб олиши керак. Украина президентининг графиги бошқача ва унда Такер Карлсонга жой йўқ», деган Никифоров.
Аввалроқ Карлсон Украина президенти Зеленский билан интервю уюштирмоқчи эканини айтганди. «Афтидан, бизда Зеленский билан интервю бўлади», деб ёзганди Карлсон X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Республикачилар партияси етакчиси Доналд Трампнинг яқин тарафдорларидан бўлган Такер Карлсон феврал ойида Россия президенти Путин билан интервю уюштирганди. Карлсон АҚШ ҳукуматини танқид қилиб, Россия президенти Путиннинг сиёсатини очиқчасига оқлайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди