22:32 / 04.07.2024
436

Путин ва Си Цзиньпин ШҲТ саммитида Ғарбга қарши иттифоқни илгари сурди

Путин ва Си Цзиньпин ШҲТ саммитида Ғарбга қарши иттифоқни илгари сурди
Фото: AFP
Хитой ва Россия етакчилари Марказий Осиёдаги минтақавий саммитда ўз иттифоқчилари ва ҳамкорларини зарарли ташқи таъсирларга қарши туришга чақириб, Ғарбга қарши умумий кун тартибини илгари сурди.

"Россия президенти Владимир Путин ва унинг хитойлик ҳамкасби Си Цзиньпин Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига Москва ва Пекин АҚШнинг дунёдаги “гегемонлиги”га қарама-қаршилик сифатида баҳоланаётган минтақавий иттифоқ – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) раҳбарларининг учрашуви учун ташриф буюрди", — дейилади хабарда.

Учрашув давомида Хитой раҳбари давлатларни “ташқи аралашувга қарши туришга” чақирган, Путин эса сиёсий ва иқтисодий кучнинг янги марказлари кучайиб бораётганини таъкидлаган.

"Биз ташқи аралашувга қарши туришимиз, бир-биримизни қатъий қўллаб-қувватлашимиз, бир-биримизнинг муаммоларимиз ҳақида қайғуриш учун бирлашишимиз керак", — дейди Си Цзиньпин саммитда.

Хитой раҳбари ШҲТ тарихнинг тўғри томонида — адолат тарафда туриши бутун дунё учун жуда муҳим эканини қўшимча қилган.

Кремль эълон қилган қўшма декларацияда гуруҳ “глобал сиёсатдаги тектоник силжишлар”ни қайд этиб, блокни глобал ва минтақавий хавфсизликда фаолроқ рол ўйнашга чақирган. Хусусан, ҳужжатда Россия-Украина уруши ёки Хитойнинг Тайван билан можароси тилга олинмаган, бироқ гуруҳ “давлатлар суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ўзаро ҳурмат қилиши” таъкидланган.

Шунингдек, Путин Россиянинг яқин иттифоқчиси Беларуснинг ташкилотга киришини, унинг ўнинчи аъзоси бўлишини олқишлаган.

Якуний декларацияда блок номлари ошкор этилмаган давлатлар ва минтақавий альянслар томонидан ракеталарга қарши мудофаа тизимларининг бир томонлама ва чекловсиз ишлаб чиқарилишини танқид қилган — бу Москва ва Пекиннинг АҚШга қаратилган умумий шикоятидир.

"4 июль кунги саммитда ШҲТнинг Ғарбга қарши умумий кун тартиби аниқ намоён бўлди", — дея хулоса қилган AFP нашри.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ва Си Цзиньпин ШҲТ саммитида Ғарбга қарши иттифоқни илгари сурди