Жорий йилнинг 26 июль - 11 август кунлари Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган ёзги Олимпия ўйинлари Абдуқодир Ҳусанов учун муҳим аҳамият касб этади.
Чунки 20 ёшли ҳимоячимиз бир йилдан бери Франция чемпионатида “Ланс” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда ва маҳаллий шароитга бошқа футболчиларимизга қараганда кўпроқ мослашган бўлади.
Куни кеча Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Копадзе ўзбек футболи учун тарихий аҳамият касб этадиган Париж Олимпиадасига жалб қилинган ўйинчилар рўйхатини эълон қилди.
Франция футболини ёритаётган сайтлар олимпиячилар таркибига Лига 1 вакили Абдуқодир Ҳусанов ҳам киритилганига алоҳида эътибор қаратди.
Кристоф Шаад, lensois.com сайти эксперти:
- “Ланс” профессионал футбол клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 2024 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этади. У Ўзбекистон терма жамоаси тарикибига киритилгани эълон қилинди.
Яқинда миллий терма жамоа сафида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш учрашувларида иштирок этган 20 ёшли футболчи энди Олимпиадада тўп тепади. Асосан 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги турнир 24 июлдан бошланиб, финалга йўл оладиганлар учун 10 августгача давом этади.
Ўзбекистон биринчи учрашувини 24 июль куни маҳаллий вақт билан соат 15:00 да “Парк де Пренс” аренасида гуруҳ фаворити Испания терма жамоасига қарши ўтказади.
Нант шаҳри мезбонлик қиладиган кейинги беллашув 27 июль куни соат 17:00 да Миср футболчилари билан бўлади.
Ўзбекистон 30 июль куни соат 15:00 да Доминикан Республикаси билан бўладиган гуруҳдаги охирги ўйинда иштирок этиш учун яна “Парк де Пренс”га қайтади. Чорак финалга чиқиш учун квартетда камида иккинчи ўринни эгаллаш шарт.
Энцо Пайлот, le11hdf.fr сайти эксперти:
- Ўзбекистон терма жамоаси сафида бир неча халқаро саралаш ўйинларида ўзини кўрсата олган Абдуқодир Ҳусанов Париж Олимпиадасига келадиган ўйинчилар қаторида танланди.
Абдуқодир Ҳусанов 20 ёшидаёқ ўзбек футболида асосий фигуралардан бирига айланиб улгурди. У Ўзбекистон миллий терма жамоасида 14 та учрашувда майдонга тушди, Қатардаги Осиё кубогида ишончли ўйнади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида Осиё кубогида қатнашиб, ўзбекистонликларнинг Олимпиадага йўлланма олишига ёрдами тегди. “Ланс” ҳимоячиси Париждаги мусобақада ҳам барча фронтларда кураш олиб бориши кутиляпти.
Абдуқодир Ҳусановнинг ёши 23 дан кичик бўлса-да, Олимпиадада асосий таркибда ўйнаш имконига эга. Олимпия ўйинларида ҳар бир иштирокчи терма жамоа таркибига уч нафардан 23 ёшдан катта ўйинчиларни киритиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шу йилнинг апрель ойида Қатарда ўтказилган Осиё кубогида иккинчи ўринни эгаллаб, ўз тарихида илк бор олимпия лицензиясини қўлга киритган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди