Фото: Wright Patterson AFB
АҚШ Мудофаа вазирлиги Япония шимолидаги Мисава авиабазасига илк бор F-35 “кўринмас қирувчи” самолётларини жойлаштиради. Бу ҳақда NHK хабар берди.
Маълум қилинишича, бу Японияда жойлашган тактик самолётларни модернизация қилиш режаси доирасида амалга оширилмоқда. Пентагон Аомори префектурасидаги авиабазада жойлашган 36 та F-16 самолётини 48 та F-35 қирувчи самолётига алмаштиришини маълум қилди.
F-35 бешинчи авлод қирувчи самолёти бўлиб, илғор радарлардан қочиш ва душман таҳдидларини тезкор аниқлаш тизимлари билан жиҳозланган.
Келгуси бир неча йил ичида амалга ошириладиган модернизация режаси 10 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритишни назарда тутади.
"Режа АҚШ-Япония альянсини мустаҳкамлайди, минтақавий жиловни кучайтиради, Ҳинд-Тинч океанида тинчлик ва барқарорликка ёрдам беради", — дейилади хабарда.
Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Хаяси Ёсимасанинг айтишича, модернизация режаси Япония Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери энг жиддий ва мураккаб хавфсизлик вазиятига дуч келган ва қўшни давлатлар ҳарбий фаолиятларини кучайтираётган бир пайтда амалга оширилмоқда.
У мазкур режа қирувчи самолётларнинг ишлашини яхшилаши, АҚШ кучларининг жанговар имкониятларини, жавоб қайтариш потенциалини янада кучайтиришини таъкидлаган.
Мисава авиабазаси Сугару бўғози яқинида жойлашган бўлиб, у орқали Хитой ва Россия ҳарбий кемалари тез-тез Тинч океанига чиқади. Бундан ташқари, Россиянинг Тинч океанидаги асосий порти — Владивосток авиабазадан унчалик узоқ эмас. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди