10:54 / 05.07.2024
166

Путин “Толибон”ни терроризмга қарши курашда иттифоқчи деб атади

Путин “Толибон”ни терроризмга қарши курашда иттифоқчи деб атади
Фото: “Коммерсант”
Афғонистонда ҳокимиятни назорат қилувчи “Толибон” ҳаракати терроризмга қарши курашда Россия учун иттифоқчи ҳисобланади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путинга таяниб, “ТАСС” хабар берди.

"Умуман олганда, “Толибон” ҳаракати мамлакатдаги ҳокимиятни назорат қилаётганидан хулоса қилишимиз керак ва, шу маънода, терроризмга қарши курашда “Толибон” биз учун иттифоқчидир", — деди Путин.

У Афғонистонда барқарорлик ўрнатилишидан “Толибон” ҳаракати ҳам манфаатдор эканини айтди.

“Толибон” ҳаракатидан улар биз билан терроризмга қарши курашиш йўлида ишлашга тайёр эканликлари бўйича бир неча бор сигнал олдик”, — деди Россия президенти.

2003 йилда “Толибон” БМТ ва Россия томонидан террорчи ташкилот деб топилган. 2021 йил май ойида ҳаракат Афғонистон ҳукуматига қарши фаол ҳужум операциясини бошлади. Июль ойида “Толибон” мамлакатнинг 85 фоизи устидан назоратни қўлга киритди. Шу куни президент Ашраф Ғани истеъфога чиқиб, мамлакатни тарк этди.

2024 йил май ойида Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги Путинга “Толибон” ҳаракати тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин “Толибон”ни терроризмга қарши курашда иттифоқчи деб атади