Фото: AFP
АҚШ президенти Жо Байден радиога берган интервьюсида хато гапириб, ўзини қора танли аёл деб атади. Бу ҳақда Тhе New York Times хабар берди.
Радио бошловчилари билан суҳбат чоғида у “қора танли президент билан ишлаган биринчи қора танли аёл” эканлигидан фахрланишини айтган. Сиёсатчи Барак Обама маъмурияти даврида вице-президент сифатидаги фаолиятини назарда тутган.
Байден сайловолди ташвиқоти матбуот котиби Аммар Муса президентнинг нутқда адашишига жиддий эътибор қаратгани учун матбуотни танқид қилган. NYT’нинг таъкидлашича, Байденнинг мазкур интервьюси унинг АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп билан муваффақиятсиз дебатидан кейин эълон қилинган.
4 июль куни президент демократ-губернаторлар билан учрашувда унга кўпроқ ухлаш ва камроқ ишлаш тавсия этилганини айтган. Президент 20:00 дан кейин расмий иш тадбирларидан қочишни режалаштирганига қарамай, губернаторларни пойгада қолишга ишонтирган.
Байденнинг айтишича, унинг Дональд Трамп билан бўлган дебатдаги муваффақиятсизлигига хорижий сафарлардан кейинги чарчоқ сабаб бўлган. Бироқ давлат раҳбарининг сайлов штаби дастлабки баҳсдаги омадсизликка тумов сабаб бўлганини айтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди