20:30 / 05.07.2024
275

Россияда Украина билан тинчлик ўрнатиш тарафдорлари сони ортмоқда

Россияда Украина билан тинчлик ўрнатиш тарафдорлари сони ортмоқда
Фото: РИА Новости
Россияда олти ой ичида биринчи марта Украина билан тинчлик музокаралари тарафдорлари сони сезиларли даражада ошгани қайд этилди. Бу ҳақда Левада марказ тадқиқот ташкилоти хабар берди.

Июнь ойи охирида ўтказилган сўровномада респондентларнинг 58 фоизи тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлаши натижасида сўровларнинг бутун даври учун максимал кўрсаткич қайд этилган.

Респондентларнинг 37 фоизи Украинага қарши ҳарбий ҳаракатлар давом эттирилиши керак, деб ҳисоблаган. Урушни давом эттириш зарурлигини кўпроқ эркаклар (47 фоиз) маъқуллаган.

Ўтган йил давомида россияликларнинг тинчлик музокараларидан ким кўпроқ манфаатдор эканлиги ҳақидаги фикри деярли ўзгармаган. Респондентларнинг қарийб 40 фоизи, биринчи навбатда, Россия манфаатдор эканлигини айтган.

Сўров иштирокчиларининг 65 фоизи Украинадаги қурбонлар ва вайронагарчиликларда АҚШ ва НАТО давлатларини, олти фоизи эса Россияни айблаган.

Респондентларнинг учдан бир қисми Россиянинг Украинага бостириб кириши пайтида ядро қуролидан фойдаланишини асосли деб ҳисоблаган. 2023 йилнинг апрель ойига нисбатан уларнинг улуши беш фоизга ошган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда Украина билан тинчлик ўрнатиш тарафдорлари сони ортмоқда