20:55 / 05.07.2024
216

Африка давлати икки йилда АҚШ долларидан воз кечмоқчи

Африка давлати икки йилда АҚШ долларидан воз кечмоқчи
Зимбабве 2026 йилнинг ўрталарига қадар АҚШ долларидан фойдаланишдан бутунлай воз кечади, деди мамлакат президенти Эммерсон Мнангагва. Унинг сўзларидан Daily Maverick иқтибос келтирмоқда.

Яқин икки йил ичида Зимбабведа ягона тўлов воситаси янги валюта – Зимбабве олтини (ZiG) бўлади. Бу долларни миллий валюта тизимидан аста-секин сиқиб чиқаради, деди Мнангагва.

«Икки йилдан кейин биз ZiG бутун мамлакат бўйлаб тарқатилишини ва дўконлар харидорлардан АҚШ долларини қабул қилишдан бош тортишини кўрамиз», — дея хулоса қилди давлат раҳбари.

Ҳозир мамлакатдаги барча молиявий операцияларнинг 80 фоизи долларда амалга оширилмоқда.

ZiG Зимбабвенинг охирги 15 йил ичида доллардан халос бўлиш мақсадида мамлакатда жорий қилинган олтинчи миллий валютасига айланади. Расмийлар гиперинфляция туфайли олдинги валюталардан воз кечишди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Африка давлати икки йилда АҚШ долларидан воз кечмоқчи