Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Шуша шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарини бу ерда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев кутиб олди.
Фото: Президент матбуот хизмати
ТДT иштирокчи мамлакатлари делегациялари раҳбарлари Озарбайжон етакчиси ҳамроҳлигида Шуша шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Шуша “Қорабоғ дурдонаси”, “Кавказ санъати маркази” ва “Озарбайжон мусиқаси бешиги” номлари билан маълум. Шаҳар бир қатор таниқли фан, маданият ва санъат арбоблари ватанидир. 2021 йилдан буён Шуша Озарбайжоннинг маданий пойтахти ҳисобланади, 2023 йилда эса туркий дунё маданий пойтахти деб эълон қилинган.
Фото: Президент матбуот хизмати
2024 йилда Хива шаҳри ва Шуша шаҳри ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилди.
Олий мартабали меҳмонлар Шушада ўттиз икки йил ичида биринчи марта қурилган турар жой мажмуасига ташриф буюрди. 23 та бинодан иборат уй-жой мажмуасининг умумий майдони қарийб 8 гектарни ташкил этади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Сўнг етакчилар 2021 йилда тамал тоши қўйилган янги замонавий масжид лойиҳаси ва уни барпо этиш жараёни билан танишди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Озарбайжон раҳбари меҳмонларга шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида сўзлаб берди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президентлар, шунингдек, ХIX асрда Шушада қурилган биринчи масжид – “Гавҳар оға” масжидини зиёрат қилди. Меҳмонлар бу ерда амалга оширилган реставрация ишларининг натижаларига юқори баҳо берди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президентининг Озарбайжонга амалий ташрифи давом этмоқда. ТДT норасмий саммитининг асосий тадбирлари эртага, 6 июль куни бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди