Фото: Populist
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия етакчиси Владимир Путин тинчлик эълон қилаётган бир вақтда Ғарбда Учинчи жаҳон урушига йўл очаётган давлатлар борлигини маълум қилди.
“Афсуски, Ғарбда Учинчи жаҳон урушига йўл очувчи ёндашувга амал қиладиган давлатлар ва сегментлар мавжуд. Шубҳасиз, қурол-яроғ сотувчиларга пул керак. Қурол сотувчилар бозори эса Ғарбдир”, деди Эрдўғон.
У Путин сўнгги баёнотларида тинчликка ён босаётганини таъкидлаган. Эрдўғон, шунингдек, Украинадаги можаро тез фурсатларда якунланишига умид билдирган.
“Давом этамиз, воқеалар ривожини кузатиб боряпмиз. Туркия ТИВ раҳбари ва миллий мудофаа вазири бу масалани кузатмоқда. Умид қиламанки, қисқа вақт ичида тинчликка эришамиз”, дея хулоса қилган Туркия раҳбари.
Аввалроқ Туркия ТИВ раҳбари Хоқон Фидан, мамлакатнинг Украинада воситачилик қилишга тайёрлигини ва можарони тинч йўл билан тезроқ ҳал этиш тарафдори эканлигини билдирганди. Анқара ижобий тажриба сифатида 2022 йил мартида Истанбул музокаралари ва ўша йилнинг июль ойида ғалла бўйича битим тузилганини қайд этган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди