22:30 / 05.07.2024
218

“Ҳизбуллоҳ” етакчиси ҲАМАС делегацияси билан учрашди

“Ҳизбуллоҳ” етакчиси ҲАМАС делегацияси билан учрашди
Фото: ru.apa.az
Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи етакчиси Ҳасан Насруллоҳ 5 июль куни ҲАМАС делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.

Манбада айтилишича, Ҳалил ал-Ҳайя бошчилигидаги ҲАМАС делегацияси Байрутга ташриф буюрган. Улар Ҳасан Насруллоҳ билан учрашиб, Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича муҳокамалар олиб борган.

“Ҳизбуллоҳ” томони учрашув юзасидан алоҳида баёнот эълон қилган. Унда айтилишича, “Ҳизбуллоҳ” ва ҲАМАС вакиллари учрашувда Ғазо секторидаги сўнгги хавфсизлик ҳолати ва сиёсий ўзгаришлар ҳақида мулоҳазалар юритган.

Улар шу кунларда давом этаётган музокаралардаги сўнгги ўзгаришлар, уларнинг ҳолати ва Ғазо секторида Фаластин халқига қарши тажовузга чек қўйиш бўйича тақдим этилган таклифларни муҳокама қилди”, — дейилади Ливан ҳарбий гуруҳи баёнотида.

Пайшанба куни ҲАМАС гуруҳи Исроил билан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув юзасидан ўз позициясини сезиларли даражада ўзгартирганини эълон қилган эди. Бу воқеа доимий ўт очишни тўхтатиш йўлида муҳим қадам бўлишига умид билдирилган.

4 июль куни Исроил ҳукумати ҳам ҲАМАС билан келишув тўхтаб қолган жойидан давом этишини маълум қилган. Музокараларда қатнашиш учун Моссад раҳбари Мисрга махсус делегация билан жўнатилиши қайд этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Ҳизбуллоҳ” етакчиси ҲАМАС делегацияси билан учрашди