Фото: “ЎФА”
Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Суперлиганинг ёзги трансфер ойнасидаги дастлабки трансферини эълон қилди.
Ўзбекистон олимпия жамоаси ва “Олимпик” клуби ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев “Пахтакор” футболчиси иккинчи даврадан амалдаги чемпион сафида тўп суради.
“Ёшартирилаётган “Пахтакор”дан ёзги трансферларни кутиб олинг! Жамоамизга тегишли бўлган Абдурауф Бўриев иккинчи даврани “Шерлар” сафида ўтказади. Тез орада “Пахтакор”дан трансферларнинг ҳақиқий шодасини кутиб олинг. “Пахтакор” — иқтидорли ёшлар билан ёрқин келажак сари!”, — дейилади клуб хабарида.
Абдурауф Бўриев биринчида даврада 12 учрашувда майдонга тушди. 23-рақамда ўйнаган ярим ҳимоячи учрашувларнинг 11 тасини жамоанинг асосий таркибида бошлаган.
Маълумот учун, “Пахтакор” сентябрда бошланадиган Elite Чемпионлар Лигасида қатнашадиган биринчи ўзбек клуби бўлади.
“Пахтакор” клуби Ўзбекистон Суперлигасининг биринчи давраси якунида 13 учрашувдан 22 очко тўплашга эришди. Жамоа 6 ғалаба, 4 дуранг ва 3 мағлубият билан турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди