13:11 / 06.07.2024
169

Исроил армиясининг собиқ вакили Нетаньяхуни мамлакатга нисбатан халқаро ишончни йўқотишда айблади

Исроил армиясининг собиқ вакили Нетаньяхуни мамлакатга нисбатан халқаро ишончни йўқотишда айблади
Фото: CNN
Исроил мудофаа кучларининг собиқ матбуот котиби Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни мамлакатга нисбатан халқаро ишончни йўқотишда айблади. Бу ҳақда котибнинг баёнотига асосланиб, CNN нашри хабар берди.

Подполковник Питер Лернер Исроил давлатига ва унинг ташқи сиёсатига нисбатан халқаро ишонч йўқолганини, айни пайтда кўплаб мамлакатларнинг Тель-Авив билан алоқалари совуқлашганини маълум қилган. Бу салбий ҳолатларнинг бош сабабчиси сифатида эса амалдаги бош вазир Нетаньяхуни айблаган.

Собиқ Исроил ҳарбийси ҲАМАС билан уруш Исроил учун муваффақиятсиз ва маъносиз эканини билдирган. Уруш давом этар экан яҳудийлар давлати чегараси заифлаша бориши айтилган.

Мудофаа кучлари собиқ ҳарбийси томонидан давлат раҳбари очиқча танқид қилиниши Исроил учун жиддий сигнал бўлиши мумкин. Чунки бу ҳолат Исроилда ҳарбийлар ва раҳбарият ўртасидаги зиддиятни кўрсатиб беради.

Собиқ ҳарбийнинг баёноти биринчилардан бўлиб Исроилнинг Haaretz газетасида чиқарилган. Бунга нисбатан мамлакат фуқароларининг кўпчилиги муносабат билдириб, Нетаньяху даврида Исроилнинг халқаро мавқейи тобора йўқолиб бораётганини таъкидлаган.

Нетаньяху ҲАМАС устидан тўлиқ ғалаба қозонишини ваъда қилган эди. Аммо халқаро майдонда у ва унинг ҳукумати бизни мағлубиятга олиб бормоқда”, деган Питер Лернер.

Лернер Ғазодаги операция тақдири ҳақида ҳам фикр билдирган. Бу борада Исроил олдида икки йўл бор — ё операцияни тез муддатда якунлаб, чиқиб кетиш ёки режасиз ҳаракатларни давом эттириб, Яқин Шарқда янги душманларга эга бўлиш. Ҳар икки йўлда ҳам Исроилни ғалаба кутмаслиги хабар қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил армиясининг собиқ вакили Нетаньяхуни мамлакатга нисбатан халқаро ишончни йўқотишда айблади