19:24 / 06.07.2024
191

Жо Байден ўзини “Путинни тўхтатган одам” деб атади

Жо Байден ўзини “Путинни тўхтатган одам” деб атади
Фото: Google Images
АҚШ президенти Жо Байден дебатдан кейинги биринчи интервьюсида Россия президенти Владимир Путинни икки марта тилга олди. Шу билан бирга у бирор марта ҳам Россия ҳақида гапирмаган.

АBC журналисти АҚШ президентидан у когнитив тестдан ўтганми ёки йўқми деб бир неча марта сўради. Байденнинг айтишича, у Оқ уйда ишлаган ҳар куни шундай синовдир. Бошқа нарсалар қаторида, Байден НАТОни кенгайтириш масалалари устида ишлаётганини, шунингдек, Путин билан боғлиқ масалаларни “ҳал қилишга” уринаётганини таъкидлади.

Байден иккинчи марта Путинни яна тўрт йил самарали ишлаши мумкинми деган саволга жавоб берганида тилга олди. “Мен НАТОни бирлаштирган одамман... Уни кенгайтира олишимга ҳеч ким ишонмаган. Мен Путинни тўхтатган одамман. Ҳеч ким бундай бўлишини тахмин ҳам қилмаганди”, деди АҚШ президенти.

Жо Байден, шунингдек, АUКUS бўйича иш ҳақида гапириб, бу туфайли 50 мамлакат Украинага ёрдам берганини, бунда ўзининг ҳам ҳиссаси борлигини таъкидлади. “Ҳамма ютуқларга бир ўзим эришганман деб айтмайман. Менинг ажойиб ходимларим бор”, дея қўшимча қилди у.

Суҳбат чоғида Жо Байден Дональд Трамп билан бўлган мунозарадаги ҳолат учун масъулиятни ўз зиммасига олди ва буни “ёмон эпизод” деб атади. У бу ҳодисани шамоллаб қолгани ва соғлиғининг ёмонлиги билан изоҳлади. Шунга қарамай, президент президентлик пойгасидан чиқиш ниятида эмаслигини ҳам қўшимча қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жо Байден ўзини “Путинни тўхтатган одам” деб атади