Фото: Google Images
Америкалик тадбиркор Илон Маск Х ижтимоий тармоғида анчадан бери АҚШда ҳақиқий президент йўқлиги ҳақида ёзди.
Американинг Тhе New York Times газетасининг “АҚШга президент керакми?” сарлавҳали мақоласига у шундай муносабат билдирди.
“Яхши савол, чунки бизда анчадан бери ҳақиқий президент бўлмагани аниқ”, дея изоҳ берди Маск.
Мақола муаллифининг қайд этишича, амалдаги президент Жо Байденнинг бу лавозимни давом эттиришга тайёрлигига ишонч тумандек тарқалмоқда. Шу билан бирга, унинг баъзи ҳимоячилари мамлакатни бир киши эмас, балки президентнинг бутун жамоаси бошқаради, деб таъкидлайди материалда.
Америка нашрлари Байден 28 июнга ўтар кечаси Атлантада республикачи Дональд Трамп билан бўлиб ўтган биринчи дебатда ёмон натижа кўрсатганига қўшилади. Уларга кўра, АҚШнинг амалдаги президенти дудуқланиб, тўхтаб қолган, фикрларини аниқ баён қилолмаган ва дебатдан кейин телекамера Байденнинг рафиқаси Жилл унга зинадан тушишига ёрдам берган лаҳзани тасвирга олган.
Ҳозир сиёсатчилар ва журналистлар демократлар Байден номзодини кўрсатишдан бош тортиб, унинг ўрнига бошқа номзодни қўйиши мумкинлигини айтмоқда. Назарий жиҳатдан партия августдаги қурултойда шундай имкониятга эга бўлади, бироқ амалда бирламчи сайловда ғалаба қозонган Байденнинг ўзи иштирок этишдан бош тортмаса, уни пойгадан четлаштириш қийин. Шу билан бирга, амалдаги президентнинг штаб-квартираси у таслим бўлиб, пойгадан чиқмоқчи эмаслигини билдирган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди