Фото: “ПФЛ”
Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган икки ўйин 6 июль, шанба куни бўлиб ўтди.
“Арал” ҳамда “Пахтакор” ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал учрашуви якунига етди. Унда “Пахтакор” сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди ва улар энди чорак финалда “Бунёдкор” билан тўқнаш келади.
Фото: “ПФЛ”
“Сўғдиёна” ва “Нефтчи” ўртасидаги учрашувнинг асосий вақти дуранг билан якунига етди.Мезбонлар футболчиси Сардорбек Ҳошимовнинг 112-дақиқада урилган голи жиззахликларга ғалаба олиб келди.
Шу тариқа Ўзбекистон Кубогининг барча чорак финал иштирокчилари аниқ бўлди.
Ўзбекистон Кубоги
Нимчорак финал
6 июль, шанба
“Арал” — “Пахтакор” 0:1
Гол: Умар Адҳамзода (88)
“Арал”: Шоҳжаҳон Насимов, Бекзод Аҳмаджонов, Юнус Ибрагимов, Иззатилла Қутибоев, Азизбек Умирбеков, Обид Жўрабоев, Норхон Шерипов, Аъзам Алиев, Зулпуқар Куанишбаев, Тоҳир Шамситдинов, Иззатилло Абдулҳақов.
“Пахтакор”: Павел Павлюченка, Беҳруз Асқаров, Шаҳзод Азмиддинов, Ҳожиакбар Алижонов, Диёр Холматов, Диёр Ортиқбоев, Достон Ҳамдамов, Суннатилла Поёнов, Умар Адҳамзода, Дониёр Абдуманнопов, Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Сўғдиёна — Нефтчи 1:0
Гол: Сардор Ҳошимов (112)
“Сўғдиёна”: Милан Митрович, Ислом Қобилов, Жасур Ёқубов, Владимир Ёвович (Нодир Аҳадов, 118), Шоҳрух Абдураҳмонов, Зоран Петрович (Самандар Синдаров, 91), Люпчо Дориев, Хондамир Мустафоқулов (Сардор Ҳошимов, 111), Станислав Андреев, Нодир Сойибов, Олег Зотеев.
“Нефтчи”: Санжар Қувватов, Зоир Жўрабоев, Жалолиддин Жумабоев (Аббос Ғуломов, 46), Боян Сигер, Каталин Карп (Шоҳруз Норхонов, 89), Жавоҳир Қаҳрамонов, Хуршид Мухторов (Анвар Ғофуров, 46), Санжар Қодирқулов, Манучехр Сафаров, Билол Тошмирзаев (Диёр Туропов, 98), Нсунгуси Эффионг (Роман Михай, 113). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди