114
Америка Кубоги—2024. Уругвай пенальтилар сериясида Бразилияни мағлуб этиб яримфиналга чиқди
Футбол бўйича Америка Кубогининг чорак финал баҳслари бўлиб ўтди.
Бразилия Уругвайга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг асосий бўлимларида дарвозалар ишғол этилмади ва ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Пенальтиларда уругвайликларнинг қўли баланд келди ва Бразилия мусобақани тарк этди.
Яна бир чорак финал баҳсида Колумбия Панамани 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Колумбия таркибида голларни Кордоба, Хамес, Диас, Риос ҳамда Борхалар урди.
Шу тариқа 2024 йилги Америка Кубоги ярим финалчилари аниқ бўлди. Ярим финалда Аргентина Канадага қарши (10 июль), Уругвай эса Колумбияга қарши (11 июль) майдонга тушади.
Америка Кубоги—2024
Чорак финал
7 июль, якшанба
Уругвай — Бразилия 0:0
Пенальтилар серияси: 4:2
Уругвай: Rocheт, Оливера, Араухо (Хименес, 33), Виня (Касерес, 46), Вальверде, де ла Крус (Бентанкур, 67), Угарте, Араухо, Пелистри (Варела, 78), Нандес, Нуньес (де Арраскаэта, 78).
Бразилия: Алиссон, Данило, Маркиньос, Милитао, Арана, Лукас Пакета (Дуглас Луис, 81), Бруно Гимараэс (Эванилсон, 87), Гомес (Перейра, 81), Рафинья (Савио, 82), Родриго (Мартинелли, 87), Эндрик.
Огоҳлантиришлар: Лукас Пакета (39), Угарте (51), де ла Крус (60), Гомес (64).
Четлатиш: Нандес (74).
Колумбия — Панама 5:0
Голлар: 1:0 – 8 Кордоба, 2:0 – 15 Хамес (пенальти), 3:0 – 41 Диас, 4:0 – 70 Риос, 5:0 – 90+4 Борха (пенальти).
Колумбия: Варгас, Муньос (Арьяс, 73), Санчес, Куэста, Мохика, Урибе, Арьяс (Карраскал, 66), Риос, Хамес (Кинтеро, 73), Диас (Синистерра, 65), Кордоба (Борха, 79).
Панама: Москера, Блекмен (Герреро, 46), Мурилё, Миллер (Харви, 46), Кордоба, Фариня, Дэвис (Валенсия, 83), Кристиан Мартинес (Айярса, 62), Уэлш, Фахардо (Диас, 85), Барсенас.
Огоҳлантиришлар: Урибе (45), Уэлш (54), Фариня (64), Кордоба (90+2). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди