1 августдан бошлаб автомобилларга давлат рақами белгилари тасодифий танлаш йўли билан берилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига автомобил йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 17 июл куни қабул қилинган қарорида сўз боради.
Ҳозирги тартиб бўйича давлат рақами белгилари ўсиб борувчи рақамлаш кетма-кетлиги бўйича берилмоқда («чиройли рақамлар» бундан мустасно, улар аукцион орқали сотилади).
Янги тартибга кўра, давлат рақамлари Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Давлат рақам белгилари» модули орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
Қарорга кўра, 1 декабрдан ЙҲХБ мобил иловаси, хизматнинг расмий сайти, Call-маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва рақам бериш бўйича мурожаатларни юбориш ва тўловни амалга ошириш мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди