Фото: UzAuto Motors
Австриянинг Die Presse газетасида Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё".
Унда таъкидланишича, янги бозорларда керакли ўринни эгаллашни истаган австриялик компаниялар ўз фаолиятларини, одатда, маҳсулотларни экспорт қилишдан бошлайдилар. Агар бозор истиқболли бўлса, унда компаниялар ўзларининг савдо марказларини очади. Бир мунча вақт ўтгач, улар янги мамлакатда ўз ишлаб чиқаришларини яратишлари мумкин.
"Chevrolet русумли автомобилларнинг турли моделлари Ўзбекистонда анча кенг тарқалган. Мичиган штатидаги Детройтда жойлашган компания Ўзбекистонда ишлаб чиқариш қувватларига эга. Асака шаҳридаги General Motors заводи автомобиллар ишлаб чиқариши учун эҳтиёт қисмлар етказиб берувчиларни ҳамкорликка таклиф қилмоқда. Австрияда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш самарали йўлга қўйилган. Шунинг учун Ўзбекистон Австрия компаниялари учун муҳим бозорга айланиши мумкин", – дейилади материалда.
"Қарийб 20 йил давомида Ўзбекистонга қадоқлаш ускуналарини етказиб бериш билан шуғулланувчи Австриянинг Starlinger компанияси вакили Волкер Бергер республикани Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга мамлакат эканлигини ва уларнинг катта қисмини ёшлар ташкил қилишини таъкидлаб ўтди, – деб ёзган муаллиф, – Улкан иқтисодий салоҳиятга эга Ўзбекистонга қизиқиш кундан-кунга ортиб бормоқда. Агар Австрия компаниялари Ўзбекистон бозорида фаол бўлишни истасалар, унда мамлакат урф-одатлари ва анъаналарини ўрганишлари лозим".
Мақолада, шунингдек, сўнгги уч йилда Ўзбекистоннинг реал иқтисодий ўсиши 5,5-7,4 фоизни ташкил этгани, 2023 йилда Австрия компаниялари республика бозорига 131,8 миллион евро қийматидаги маҳсулотларни экспорт қилгани маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди