Фото: Эл Импарcиал
Дунёнинг энг машҳур наркобаронларидан бири, мексикалик “Синалоа” картели раҳбари Исмаэл “Эл Майо” Замбада Техаснинг Эль-Пасо шаҳрида ҳибсга олинди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
76 ёшли Замбада картелга ҳозирда АҚШ қамоқхонасида сақланаётган Хоакин Эл Чапо Гусман билан асос солган.
“Гусманнинг ўғли Хоакин Гусман Лопес ҳам Замбада билан бирга ҳибсга олинган”, деди АҚШ Адлия вазирлиги.
Ҳар иккиси ҳам Техасдаги хусусий аэропортлардан бирида қўлга олинган. АҚШ Бош прокурори Меррик Гарланднинг таъкидлашича, улар “дунёдаги энг шафқатсиз ва кучли наркотик картелларидан бирини” бошқаради.
Февраль ойида АҚШ ҳукумати Замбадани таркибида фентанил бўлган моддани ишлаб чиқариш ва тарқатишда айблади.
“Фентанил — бизнинг мамлакатимиз дуч келган энг ҳалокатли гиёҳвандлик таҳдидидир ва фуқароларимизни заҳарлашда айбдор бўлган ҳар бир раҳбар, картел аъзоси ва шериклари жавобгарликка тортилмагунча Адлия вазирлиги тинчланмайди”, деган Гарланд.
АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, Замбада Мексикада бир нечта қонуний корхоналар, жумладан, сут фермаси, автобус ташувчи компания ва меҳмонхона эгасидир.
АҚШда у фентанил савдосидан ташқари, гиёҳванд моддалар савдоси, қотиллик, ўғирлаш, пул ювиш ва уюшган жиноятчиликда ҳам айбланган. Замбада ўнлаб йиллар давомида АҚШ расмийларидан яширинган, аммо, афтидан, ўзи Техасга учиб келган. Уни қўлга олиш ва кейинчалик ҳибсга олиш тафсилотлари номаълум. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди