14:36 / 26.07.2024
70

Шимолий Корея хакерлари ҳарбий маълумотларни ўғирлаш учун глобал кибержосуслик кампаниялари ўтказмоқда

Шимолий Корея хакерлари ҳарбий маълумотларни ўғирлаш учун глобал кибержосуслик кампаниялари ўтказмоқда
Фото: Reuters
Шимолий Корея хакерлари тақиқланган ҳарбий маълумотларни қўлга киритиш учун глобал киберхавфсизлик кампаниялари ўтказмоқда. Бу ҳақда АҚШ разведкаси маълумотларга асосланиб, Reuters нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Шимолий Корея хакерлари Пхеньяннинг яширин ядровий қуроллар дастурини қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб жосуслик кампаниялари ташкил этган. Улар воситасида махфий маълумотларга эга чиқиш ҳамда дастурни кенгайтириш режа қилинган.

Шимолий Кореянинг кенг қамровли кибержосуслик кампаниялари ҳақида АҚШ, Буюк Британия ва Жанубий Корея ҳарбийлари маслаҳатлашув кенгашида ҳам алоҳида айтиб ўтган. Ушбу хавфга қарши туриш учун интернет маконидаги “мудофаа” лойиҳаларини кучайтириш таклиф қилинган.

АҚШ расмийлари сўнгги глобал тармоқ ҳужумлари Anadriel ёки APТ45 деб ном олган хакерлар гуруҳи томонидан содир этилганини айтган. Ушбу гуруҳ Шимолий Корея разведка бошқармасининг бир қисми ҳисобланиб, 2015 йилда АҚШ томонидан санкция киритилган ҳамда фаолиятига тақиқ жорий қилинган.

Хабарда айтилишича, кибер бўлинма турли хил мудофаа ёки муҳандислик фирмалари, жумладан, танклар, сувости кемалари, денгиз кемалари, қирувчи самолётлар, ракета ва радар тизимлари ишлаб чиқарувчиларнинг компьютер тизимларини нишонга олган ёки бузиб кирган. АҚШда НАСА, Техасдаги Рандольф ва Жоржиядаги Робинс ҳарбий-ҳаво кучлари базаларига тизимли ҳужумлар амалга оширилган.

Расмийлар бу каби ҳужумлар такроран содир бўлиши мумкинлигини билдирган. Бундай воқеаларга қарши туриш учун эса хавфсизлик тизимини кучайтириш ҳамда очиқ маълумотлар базаларини қайта текширувдан ўтказиш таклиф қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея хакерлари ҳарбий маълумотларни ўғирлаш учун глобал кибержосуслик кампаниялари ўтказмоқда