14:38 / 26.07.2024
73

Япония шимолида кучли ёғингарчилик сув тошқини ва кўчкиларга сабаб бўлди

Япония шимолида кучли ёғингарчилик сув тошқини ва кўчкиларга сабаб бўлди
Фото: Reuters
Япониянинг шимолий ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчилик ҳалокатли сув тошқинлари ва кўчкиларни келтириб чиқарди. Бу ҳақда Аmerica Online нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, мамлакат шимолий префектураларида табиий офат оқибатида транспорт ҳаракати тўхтаб қолган. Тоғли ҳудудга яқин аҳоли пунктларини сув ювиб кетган.

Япония полицияси ҳалокат жойларида қутқарув ва текширув ишлари олиб борилаётганини билдирган. Ҳозирга қадар 4 нафар фуқаро бедарак йўқолган, улардан икки нафари полиция ходими бўлган.

Фото: VОА News
Шимолий ҳудуддаги Ямагата ва Акита префектураларида ёмғир тўхтаган. Шунга қарамай ҳудуд ҳали ҳам сув тошқини ва кўчки хавфи остида қолмоқда. Мамлакат бош вазири Фумио Кисида одамларни “хавфсизликни биринчи ўринга қўйиш” ва хавфли ҳудудларни тарк этишга чақирган.

Тошқин хавфи эълон қилинган ҳудудлардан юзлаб фуқаролар эвакуация қилинган. Йокоте шаҳридаги дарёдан қайиқлар ёрдамида 11 киши қутқариб олинган.

Фото: America Online
Ямагата префектурасининг Шинжо шаҳрида вазият анча қалтис тус олган. Шаҳарга кириш ва чиқиш йўллари ёпилган. Шинжо шаҳри четида жойлашган, 37 нафар кекса фуқаро истиқомат қиладиган қариялар уйи тошқин остида қолгани, ҳудудга ҳозирча етиб бориш имконсиз экани айтилган.

Ҳукумат мамлакат шимолига поезд ва бошқа фуқаролик транспорти қатновларини тўхтатган. Ҳозирча жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганларнинг умумий сони маълум эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония шимолида кучли ёғингарчилик сув тошқини ва кўчкиларга сабаб бўлди