15:00 / 26.07.2024
332

Япония императорлик оиласи амал қилиши шарт бўлган 6 та ноодатий қоида

Япония императорлик оиласи амал қилиши шарт бўлган 6 та ноодатий қоида
Япония императорлик уйи 2500 йилдан бери мавжуд ва шунинг учун қироллик оиласида жуда кўп қадимий одатлар ва тақиқлар бор. Ҳозирги кунда ҳам уларга қатъий риоя қилиш керак.

Император оиласи аъзоларига ишлашга рухсат берилмайди

Император Нарухито ва қиролича Масако император саройининг балконида, 4 май, 2019 йил
Кўпгина Европа монархияларидан фарқли ўлароқ, Япония қироллик оиласи аъзоларининг ишлашига рухсат берилмайди. Улар фақат хайрия ташкилотларида норасмий ишлашлари мумкин, аммо бу ҳолатда ҳам императорнинг рухсати талаб қилинади.

Аёлларга оддий одамлар билан турмуш қуришга рухсат берилмайди

Ёшики Курода ва Саяко Курода (собиқ малика Нори) тўй матбуот анжуманида, Токио, 15 ноябрь, 2005 йил
Император оиласидан бўлган аёлларга оддий одамларга турмушга чиқиш тақиқланган. Акс ҳолда қиз ўзининг барча унвонлари ва қироллик имтиёзларидан воз кечиши керак бўлади. Аммо собиқ малика Нори 2005 йилда узоқ йиллик дўсти, дизайнер Ёшики Курода билан турмуш қуриш учун ўз мақомидан воз кечади.

Бироқ қироллик оиласидан бўлган эркакларга оддий оила қизларига уйланиш тақиқланмаган. Шу сабабли тақиқ икки томонлама стандартлар ва Япония монархиясидаги аёллар мавқейи ҳақида кўплаб мунозараларга сабаб бўлади.

Император уйи сиёсатдан ташқари ҳисобланади

Император Нарухито ва рафиқаси Масако Дональд ва Мелания Трамп билан учрашувда, Токио, 28 май, 2019 йил
Бу қоида япон қироллик оиласини британияликлар билан бирлаштиради: иккала қироллик аъзолари сиёсий жиҳатдан бетараф ҳисобланиб, сайловларда овоз беролмайди ёки иштирок этолмайди. Бироқ Буюк Британияда қирол оиласи ва парламент ўртасидаги сўзсиз келишув бўлса, Японияда тақиқнинг моҳияти конституцияда мустаҳкамланган.

Япония қироллик оиласининг фамилияси йўқ

Япония қироллик оиласи император саройида, 14 декабрь, 2010 йил
Виндзор ёки Оранский-Нассау (Нидерландия) уйидан фарқли ўлароқ, Япония император оиласида умумий фамилия йўқ. Бунинг ўрнига, қироллик оиласи фақат танланган номлардан фойдаланади. Шундай қилиб, ҳозирги қироллик жуфтлиги — император Нарухито ва император рафиқаси Масако.

Аёллар монарх бўла олмайди

Малика Како ва малика Мако Император саройида, 22 октябрь, 2019 йил
Авваллари бундай бўлмаган — Япония тахтини 8 нафар император аёл бошқарган. Сўнгги қиролича Го-Сакурамати 1771 йилда тахтдан воз кечади. 1889 йилда эса мамлакатда Мэйдзи Конституцияси қабул қилинади, унда аёллар тахт ворислигидан четлаштирилади.

XXI аср бошларида қироллик оиласи эркак меросхўрлар етишмовчилигига дуч келгани сабабли бу ҳолатга жиддий эътибор қаратилади. Бугунги кунда Японияда кўпчилик бу қонунни қайта кўриб чиқиш керак деган фикрда, аммо ҳозирча амалдорлар ҳеч нарсани ўзгартиришни режалаштирмаяпти.

Совға олиш ёки бериш мумкин эмас

Малика Мако Боливиядаги мухлислари билан, 19 июль, 2019 йил
Япония қироллик оиласига махсус рухсатсиз совға бериш ёки олиш қонун билан тақиқланган. Мамлакат конституциясида шундай дейилган: “Император уйи томонидан ҳеч қандай мулк берилиши ёки олиниши мумкин эмас, шунингдек Сейма (Япония парламенти) рухсатисиз ҳеч қандай совға қилинмайди”.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония императорлик оиласи амал қилиши шарт бўлган 6 та ноодатий қоида