Фото: Google Images
Россияда мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, армия генерали Дмитрий Булгаков қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов қўмитаси хабар бермоқда.
Булгаков коррупция иши доирасида терговга жалб қилинган. Унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Булгаков Москвадаги “Бутирка” тергов изоляторига жойлаштирилган.
Россия Мудофаа вазирлигида Булгаков моддий таъминот учун жавобгар эди. 2008 йил декабридан 2022 йил сентябригача мудофаа вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. 2016 йилда унга Россия Қаҳрамони унвони берилган.
Аввалроқ мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов ва Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Юрий Кузнецов ўта йирик миқдорда пора олганликда айбланиб ҳибсга олинган эди.
Май ойида Россия Бош штаби раҳбари ўринбосари Вадим Шамарин ва Мудофаа вазирлигининг мудофаа таъминоти бошқармаси бошлиғи Владимир Вертелецкий ҳибсга олингани маълум бўлди. Шамарин жуда катта миқдорда пора олганликда гумон қилинмоқда.
17 май куни хавфсизлик кучлари Россия 58-қўшма қуролли армияси собиқ қўмондони генерал майор Иван Поповни йирик миқдордаги фирибгарликда айблаб, ҳибсга олганди. Тергов маълумотларига кўра, Попов Запорожье йўналишида истеҳкомлар қуриш учун мўлжалланган 1700 тонна металлни ўғирлашда иштирок этган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди