Фото: yestravel.ru
Франция ҳукумати Марокашнинг Ғарбий Саҳройи Кабир устидан суверенитетини тан олди. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига асосланиб, Al Arabiya нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, Париждаги ҳукумат узоқ муҳокамалардан сўнг баҳсли Ғарбий Саҳройи Кабир ҳудудини автоном мақомидан маҳрум қилиб, Марокашга “тақдим этиш”га қарор қилган. Шу орқали Ғарбий Африка минтақасида ҳудудий даъволарга нуқта қўйиш мақсад қилинган.
Ғарбий Саҳройи Кабир ҳудуди кўп вақтдан бери Марокаш, Жазоир ҳамда Мавритания ўртасида баҳсларга сабаб бўлиб келган. Ушбу ҳудудни Марокаш тўла ўзиники деб билади. Жазоир эса ҳудудда ҳеч кимга бўйсунмайдиган алоҳида давлат тузилишини қўллаб-қувватлайди. Мавритания эса, гарчи бу можарода жуда нофаол қатнашса-да, “эгаси йўқ” ғарбий ҳудудни ўзига қўшиб олишга интилади.
Баҳсли ҳудудда айни пайтда “Полисарио” фронти фаолият юритиши айтилади. У Жазоир билан алоқаларга эга ва Марокаш геосиёсий режаларига қарши туришга ҳаракат қилади.
Жазоир ҳукумати 25 июль куни Франция ҳукуматининг “Марокаш суверенитети доирасида Ғарбий Саҳройи Кабир минтақаси учун автономия режасини тан олиш қарори”га муносабат билдирган. Ушбу қарор кескин қораланган ва келгусида оғир оқибатларга олиб келиши айтилган.
Жазоирнинг Ғарбий Саҳройи Кабир можаросидаги позицияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти умумий мақсадлари билан боғлиқ. Жазоир ҳукумати баҳсли зонада референдум бўлишини ва у ердаги халқ ўз тақдирини ўзи белгилашини хоҳлайди.
Аслида, Ғарбий Саҳройи Кабир географик жиҳатдан улкан ҳудудни ташкил этади. Марокаш 1975 йилда минтақанинг катта қисмини Испаниядан тортиб олган. Кейинчалик испанлар минтақанинг қолган ҳудудларидан ҳам чиқиб кетишди. Ҳудуд назорати БМТга ўтди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1991 йилда Ғарбий Саҳройи Кабирнинг “Полисарио” фронти ва Марокаш кучлари ўртасидаги жангларни тўхтатишда воситачилик қилган. Ҳудудга ҳаттоки референдум ўтказиш бўйича миссия ҳам юборилган. Бироқ миссия ўз вазифасини бажара олмади. Ғарбий Саҳройи Кабир амалда мустақил, халқаро ҳамжамият кўз олдида эса мақоми ноаниқ ҳудуд бўлиб қолаверди.
Маълумот ўрнида, Ғарбий Саҳройи Кабир шимоли-ғарбий Африкадаги зиддиятли ҳудудлардан биридир. Унинг майдони 272 000 квадрат километрни ташкил қилади. Ҳудуднинг тахминан 30 фоизи Саҳройи Кабир Араб Демократик Республикаси (САДР) томонидан назорат қилинади. Қолган 70 фоиз ҳудуд эса қўшни Марокаш томонидан ишғол қилинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди