06:00 / 27.07.2024
244

Эронда аёллар ҳуқуқлари фаоли ўлим жазосига ҳукм қилинди

Эронда аёллар ҳуқуқлари фаоли ўлим жазосига ҳукм қилинди
Фото: anfdeutsch.com
Эрон Ислом инқилобий суди курд журналисти ва сиёсий фаол Пахшан Азизийни ўлимга ҳукм қилди, дея Hengaw инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабар берди.

Аёл “исён қилганликда” ва “ҳукуматга қарши қуролли қўзғолон кўтарган гуруҳларга аъзолик”да айбдор деб топилган. Шунингдек, у “Курдистон эркин ҳаёт партияси”да қатнашгани учун тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Азизий телефон қўнғироғи ва оиласи билан учрашиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилинганди. Бир кун аввал аёл ташкилотга очиқ хат йўллаб, унда кўплаб қийноқлар ва таъқибларга учраганини ёзган.

Иш бўйича тингловлар май ва июнь ойларида бўлиб ўтган, бироқ эронлик адвокат бу ҳақда фақат 24 июль куни хабардор қилинган.

Эвин қамоқхонасининг аёллар бўлимидаги маҳбуслар Азизийнинг ўлим жазосига қарши норозилик билдириш учун ҳибсхона ҳовлисида иш ташлашган. Улар ўз камераларига қайтмасликларини эълон қилишган.

Пахшан Азизий Эрон разведка хизматлари томонидан 2023 йилнинг 4 августида ҳибсга олинган. Ўша йилнинг декабрь ойида у судсиз Эвин қамоқхонанинг аёллар бўлимига ўтказилган.

Азизий ҳуқуқ муҳофазаси фаолияти билан шуғулланган ва Курдистон минтақасида аёллар ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш учун курашган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда аёллар ҳуқуқлари фаоли ўлим жазосига ҳукм қилинди