Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин Россия матбуотига интервью бериб, Осиё футболининг ривожланаётгани, Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпия ўйинларидаги ўйинлари, салоҳияти ҳамда имкониятлари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
- Осиё футболида олдинга интилиш, ривожланиш бор. Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари тараққиёт учун жуда катта қадам ташлаяпти. Кимлардир секинроқ одимлаяпти. Ҳатто Индонезия ҳам Осиё кубогида илк бор плей-оффга чиқди.
Албатта, Россия Премьер-лигасини Ўзбекистон чемпионати билан таққосласа бўлади, - деди Александр Крестинин.
Тажрибали мураббий Ўзбекистон терма жамоасининг Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпия ўйинларидаги иштироки ҳақида ҳам тўхталди.
- Испания – дунёдаги етакчи футбол мамлакатларидан бири ҳисобланади. Олимпиада – жуда жиддий ва нуфузли турнир. Бундан терма жамоага қарши майдонга тушганда қандайдир ҳаяжон барибир бўлади.
Иккинчи томондан Ўзбекистон терма жамоаси ажойиб ўйин кўрсатди. Айниқса, охирги 20 дақиқада жуда катта устунлик билан ўйнади. Хавфли ва қулай вазиятлар бўлди, бироқ гол уриш насиб қилмади.
Испанлар Осиё жамоаси билан катта муаммо бўлиши мумкинлигини ўйлаб ҳам кўрмаган эди. Ўзбекистон терма жамоаси зўр кураш олиб борди. Дуранг ўйнаш учун жуда яхши имконият ҳам бўлганди.
Дадил тарзда Осиё футболи кўтарилаётганини айтишимиз мумкин. У энг юқори даражадаги мусобақаларда ҳам рақобатбардош бўлиб бормоқда, - деди “Локомотив” бош мураббийи.
Шунингдек, Крестининг Олимпиада футбол мусобақасининг гуруҳ босқичида Миср терма жамоасига қарши ўтказиладиган иккинчи тур ўйини борасида ҳам ўз қарашлари билан ўртоқлашди.
- Миср билан бўлажак беллашувга максимал даражада пухта ҳозирлик кўриш керак. Осон ўйин бўлмаслиги аниқ. Иккинчи томондан Ўзбекистоннинг ўзига яраша устунлиги бор. Таблодаги 0:0 ҳисобини ижобий томонга ўзгартиришга уриниш лозим, лекин рақиб бунга жиддий қаршилик кўрсатади, - деди Александр Крестинин.
Биринчи тур учрашувларидан кейин “С” гуруҳида Испания терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Ўзаро учрашувда голсиз дуранг қайд этган Миср ва Доминикан Республикаси вакиллари кейинги поғоналарни эгаллаб турибди.
Ўзбекистон шарчи охирги позицияни эгаллаб турган бўлса-да, кейинги босқичга чиқиш учун ҳали жуда яхши имкониятга эга. Қоидага кўра, гуруҳда дастлабки икки поғонани эгаллаган терма жамоалар плей-оффга йўлланма олади.
Миср ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги беллашув 27 июль куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди