Фото: tribune.com.пк
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп 26 июль куни Флорида штатида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни қабул қилган. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.
Трамп Флорида штатидаги Мара-Лаго курортида Нетаньяху ва унинг рафиқаси Сарани кутиб олган. Исроил олий вакиллари билан суҳбат чоғида уларга нисбатан самимий дўстлигини ва хайрихоҳлигини изҳор этган.
Нетаньяху учрашувда ҲАМАС устидан тўла ғалаба қозониш борасидаги режаларини яна бир бор такрорлаган. Бу борада АҚШдан таъминот ва қўллаб-қувватлов сўраган.
Исроил бош вазири Трампдан олдин Камала Ҳаррис билан ҳам учрашган. Нисбатан нофаол руҳда ўтган учрашувда Ҳаррис Нетаньяхуни Ғазо бўйича тинчлик битимини имзолашга чақирган. Фаластин анклавидаги азоб-уқубатларга “жим турмаслиги”ни таъкидлаган.
“Ўтган тўққиз ой ичида Ғазода содир бўлган воқеалар ҳалокатли. Ўлган болалар ва умидсиз оч одамлар, хавфсизлиги учун қочаётганлар, икки, уч ёки ундан кўп марта кўчирилган фуқаролар …. Булар барчаси ҳалокатли”, деган Ҳаррис журналистларга.
Жума куни бўлиб ўтган Трамп ва Нетаньяху учрашувининг тўлиқ тафсилотлари маълум эмас. Улар ўртасида матбуотга очиқланмаган масалалар ҳам бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди