Ўзбекистон спорти тарихида илк бор Олимпия ўйинларида иштирок этаётган футболчиларимиз “С” гуруҳидаги иккинчи турда Миср вакилларига қарши майдонга тушади.
Бу беллашув ҳар икки терма жамоа учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Чунки мағлубиятга учраган терма жамоа амалда кейинги босқич билан хайрлашишига тўғри келиши мумкин.
Олимпия ўйинларини ёритиб бораётган Франция матбуоти Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларига ҳам эътибор қаратмоқда. Чунки бу биринчи навбатда терма жамоамиз таркибида Франция юқори дивизионида “Ланс” шарафини ҳимоя қилиб келаётган Абдуқодир Ҳусанов борлиги билан боғлиқ.
ЭНЦО ПАЙЛОТ, le11hdf.fr сайти эксперти:
Абдуқодир Ҳусанов ва унинг жамоадошларини Олимпия ўйинларидаги иккинчи жиддий синов кутмоқда. Мусобақанинг расмий очилиш маросими муваффақиятли ўтди ва энди барча бор эътиборини майдонлардаги қизғин беллашувларга қаратади.
Ўзбекистон Нант шаҳридаги “Стад де ла Божуар” стадионида Миср терма жамоаси билан куч синашади. Абдуқодир Ҳусанов ва унинг жамоадошлари Испаниядан учралган мағлубиятдан тўғри хулоса чиқариб олган бўлиши керак.
Қолаверса, Миср ҳам биринчи ўйинда порлагани йўқ. Улар мусобақада энг заиф жамоалардан ҳисобланаётган Доминикан Республикаси футболчилари билан очко бўлишишга мажбур бўлди.
Шунинг учун ҳам Миср ва Ўзбекистон учрашувида осиёликлар кичик бўлса-да, устунликка эга экани эътироф этилмоқда.
“Ланс” ҳимоячиси терма жамоа иккита гол ўтказиб юборганига қарамай, испанларга қарши жуда зўр ўйнади. Энди Ҳусанов бу маҳоратини жамоадошлари билан бирга “фиръавнлар” ҳужумларини тўхтатишда ҳам намойиш қилиши керак.
ЭЛОИЗА ДЕ МЕСТЕР, lensois.com сайти эксперти:
Ўзбекистон ва Ҳусанов терма жамоасининг имкониятларига ишонишда давом этамиз. Олимпия ўйинларининг очилиш баҳсида Испанияга қарши учрашувда мағлуб бўлган ўзбеклар иккинчи турда дастлабки очколарини қўлга киритиши кутилмоқда. Ғалаба гуруҳдаги рақобатчилардан ортда қолиб кетмаслик учун ўта зарур.
Нант шаҳри мезбонлик қиладиган Ўзбекистон ва Миср учрашуви олдидан фаворитни танлаш жуда қийин масала бўлиб қолмоқда.
Миср биринчи турда Доминикан Республикаси терма жамоасини енголмай, кўпчиликни ҳайрон қолдирди.
Ҳали бирор очко жамғармаган Абдуқодир Ҳусанов жамоаси эса, гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилиб олиш учун Мисрга қарши баҳсни ўз фойдасига ҳал қилиши шарт. Шундагина, ўзбеклар кейинги босқичга чиқиш имконини сақлаб қолади.
Эслатиб ўтамиз, Франциядаги Олимпия ўйинларидаги футбол мусобақасида 16 мамлакат терма жамоалари тўрт гуруҳга бўлиниб, ўзаро рақобатлашмоқда. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан терма жамоа чорак финалга йўлланма олади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди