Фото: Тҳе Peopleъс Voice
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Британияга ташриф буюрган тақдирда, қўлга олиниши мумкин. Бу ҳақда Тҳе Peopleъс Voice манбаси хабар берди.
Манбада айтилишича, Бирлашган Қироллик олий суди Исроил етакчисига нисбатан ҳибсга олиш чорасини қўллашга де факто рози бўлган. Бу тартиб расман суд ҳайъатидан тасдиқ олса, бутун мамлакатда ишлай бошлайди.
Лондондаги ҳукумат аҳоли норозилиги ва ҳукуматдаги кескинликларни инобатга олиб, Халқаро жиноят суди томонидан эълон қилинган резолюциясини қабул қилишга мажбур бўлган. Ушбу резолюция Нетаньяхуни уруш жиноятлари ва геноцидда айблаб, унга нисбатан ҳибсга олиш тартибини эълон қилган эди.
“Халқаро жиноят суди томонидан эълон қилинган ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерни қўллаб-қувватлаш Ғазода содир этилган ҳарбий жиноятларни жазосиз қолдирмаслик йўлида муҳим қадамдир”, дея ҳолатга муносабат билдирган Британия Лейбористлар партияси депутати Зараҳ Султана.
Кўплаб оммавий ахборот нашрлари Британияда юзага келаётган Исроилга қарши муросасиз кайфиятни Лейбористлар фаолияти билан боғлаган. Ушбу партия Исроил раҳбариятини кўп бора ҳарбий жиноятларда ва агрессия уюштиришда айблаган. Лондон олий раҳбариятини Исроил билан муносабатларни минималлаштиришга чақирган.
Янги тартибга кўра, Нетаньяхунинг Британияга ҳукумат номидан ташрифи уни ҳибсга олишга қаршилик қила олмайди. Британия ҳукумати Халқаро жиноят суди қарорига мувофиқ ҳаракат қилади.
Оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарларга Исроил вакиллари муносабат билдирган. Ушбу баёнот ҳақиқатга тўғри келмаслиги, бош вазирга нисбатан бундай муносабат халқаро муносабатларни инқирозга бошлаши айтилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди