Фото: GreenМе
Дунёга машҳур америкалик актёр Леонардо Ди Каприонинг замонавий кроссовкалар ишлаб чиқарувчи Wild Loci Ltd компанияси 3,5 миллион доллар миқдорда кредитор қарздорликлари туфайли зарар кўрмоқда. Бу ҳақда “Limon.eе” нашри маълум қилди.
Хабарга кўра, 49 ёшли актёрнинг шахсий бойлиги 300 миллион долларни ташкил қилади ва маблағининг катта қисмини Ди Каприо айнан Wild Loci Ltd компаниясига сармоя сифатида киритган.
Мазкур эко-бизнес Британияда қайта ишланган бамбук, пенопласт ва каучукдан кроссовкалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ҳар бир жуфт пойабзал учун 20 та қайта ишланган пластик қутилардан фойдаланилади. Wild Loci кроссовкалари аёллар ва эркаклар учун турли услуб ва ўлчамдаги пойабзаллар ассортиментини ўз ичига олади ва ҳар бири ўртача 155-220 доллар нархда сотилади.
Фото: Esquire
Companies House’га тақдим этилган ҳисоботга кўра, 2023 йил апрелда Wild Loci Ltd компанияси 3 479 440 доллар миқдорда зарар кўрган. Бир йил аввал бренднинг зарари 1 245 796 долларни ташкил этган эди.
“Мен атроф-муҳитга бўлган зарарли таъсирни камайтиришга интилган, табиатни муҳофаза қилишга ўз ҳиссасини қўшган ҳамда ҳайвонларда тест синовлари ўтказмайдиган Loci экологик тоза брендининг инвестори эканлигимдан фахрланаман”, дейди Леонардо.
Шунга қарамай, актёрни иккиюзламачиликда айблайдиганлар ҳам кам эмас, чунки Ди Каприо иқлим ўзгаришига қарши курашишга ва қайта ишланган материаллардан кийим ва пойабзал сотиб олишга ундаш билан бирга ҳашаматли турмуш тарзини ҳам олиб боради.
Бренд логотипи
Фото: Фрешмен Фунд
“Оскар” мукофоти совриндори 1998 йилда 24 ёшида биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш, океан ва ўрмонларни асраш ҳамда глобал иссиқлик муаммосига эътиборни кучайтириш мақсадида “Леонардо Ди Каприо жамғармаси”га асос солган. Шунингдек, актёр Бутунжаҳон ёввойи табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, Табиий ресурсларни ҳимоя қилиш кенгаши, Ҳайвонларни ҳимоя қилиш халқаро жамғармаси ҳамда Pitine Seas and Oceans 5 каби қатор экологик ташкилотларнинг директорлар кенгашида фаолият юритиб келмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади