Педди Пимблетт ва Кинг Грин
Англиянинг Манчестер шаҳрида UFC 304 мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақанинг асосий жанги ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари Леон Эдвардс (22-4) ҳамда Билол Муҳаммад (24-3) ўртасида кечди.
Муҳаммад ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди ва ярим ўрта вазнда янги чемпионга айланди.
Турнирнинг яна бир жангида Том Аспиналл (15-3) Кертис Блейдсни (18-5) биринчи раундда нокаутга учратди.
Рақамли турнирнинг бонуслари маълум бўлди.
Педди Пимблетт, Том Аспиналл ва Мик Паркинларлар оқшомнинг энг яхши чиқиши учун 100 минг доллардан бонусга эга бўлди. Аввалроқ Дана Уайт UFC 304 да бонуслар икки карра оширилиши ҳақида айтиб ўтганди.
UFC нинг хабарига кўра, Пимблетт Кинг Грин устидан биринчи раундда ғалаба қозонгани учун қўшимча 100 мингга эга бўлади. Британиялик жангчининг умумий гонорари 200 минг долларни ташкил этади.
UFC 304 турнирининг натижалари:
- Педди Пимблетт (22-3) Кинг Гринни (32-16-1) биринчи раундда бўғиш услуби билан мағлуб этди;
- Грегори Родригез (16-5) Кристиан Лерой Данканни (10-3) ҳакамлар қарорига кўра мағлубиятга учратди;
- Арнолд Аллен (20-3) Гига Чикадзе (15-4) устидан ҳакамлар қарори эвазига ғалаба қозонди;
- Муҳаммад Мокаев (13-0) Манела Капени (19-7) очколар ҳисобига мағлуб этди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди