496
Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА
Кеча Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Мисрга мағлуб бўлиб, "Париж-2024"да гуруҳда қолиб кетиши аниқ бўлиб улгурди. Бироз совиб олдик ҳамда вазиятни тушуниб етдик. Аслида, йигитларимизнинг шу ерга етиб келгани катта натижа. Чиндан ҳам Олимпиадада ҳали иштирок этмаган вакилларимиз учун бу каби катта турнирдаги дебютда қандайдир катта натижа кутиш нотўғри. Шунчаки, бу йигитлар Осиёда жуда дадил кўринди ва максимал омма меҳрини қозонди. Бироқ Олимпиада Осиё чемпионати эмас. Бу ерда халқаро тажрибага эга терма жамоалар бор ва улар ҳар доим ҳам биз кутгандай ўйин намойиш этмайди.
Ҳозирча ёш ва шижоатли термамиз рақибга мослашиб ўйнаш функциясини у қадар яхши ҳадисини олмаган экан. Сабаби, йигитлар нима бўлган тақдирда ҳам ёрқин ўйнайди. Айнан Испанияга қарши баҳсда рақибнинг кучини билардик, аммо ҳужумкор футбол намойиш этишдан тўхтамадик. Албатта, бу яхши. Бироқ Мисрга қарши беллашувда мана шу ҳужумкорлик билан "қаттиқ ҳимоя"ни ёриб ўта олмадик. Рақибнинг учрашув учун режасида иштирокчи бўлиб қолдик.
Энг алам қиладиган тарафи шундаки, Мисрга қарши баҳсда терма жамоамиз иккинчи қаватни тўлиқ бой берди. Ёндашув ўзини оқламаган пайтда ўйинни ўзгартириш бизга зарур эди. Бироқ биз учрашув якунига қадар мана шундай кросслардан фойдаландик. Рақиб мудофаасини ёриб ўтишнинг ягона йўли сифатида шуни танладик. Афсуски, бу йўл ўта кучли ҳимояланганди. Балки, бошқа йўллардан борсак, ҳеч бўлмаса, умидни сақлаб қолган бўлармидик?
Ўзгаришлар
Мазкур учрашувда амалга оширилган ўзгаришлар ўзини оқламади ва айримлари хато бўлди ҳам дея оламиз. Илк беллашувда ва кеча ҳам ўйини чиқмаган Остон Ўрунов иккинчи тайм аввалида заҳирага олингани тўғри қарордир. Аммо узоқдан йўллаётган зарбалари билан, креатив қарорлари билан рақибга хавф солиб турган Жасур Жалолиддиновни заҳирага олиниши, шунингдек, ўз даражасини кўрсата олмаган бўлса ҳам, рейдлари билан мисрлик ҳимоячиларни қийнаб турган Шомуродовнинг алмаштирилиши у қадар ўзини оқламади, чамамда.
Бундан ташқари, ўзгаришлар тактик схемани оёғини осмондан қилиб ташлади. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида шунчаки таваккал олдинга диагонал узатмалар, қанотлардан кросслардан бошқа бирор айтарлик вазият ярата олмадик ва ҳақли мағлубиятни қабул қилиб олдик. Агрессив, зич ва хатоларсиз ҳаракат қилган мисрликлар хатоларимиздан унумли фойдаланиб, ютиб кетди ўйинни.
Турнирнинг ёритилиши
Буни қарангки, ушбу турнирда терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун 400дан зиёд мухлис Парижга борди. Бунинг учун мутасаддиларга раҳмат айтиш керак. Бироқ ЎФА ёки МОҚ U23 терма жамоамизнинг иштирокини яхши ёритди, дея олмаймиз. Мисол учун, терма жамоамизнинг машғулотларидан фото ёки видеолар, ўйиндан олдинги футболчиларимизнинг фикри, умуман оддий элементар қилинадиган ишлар ҳам қолиб кетди. Биз улардан эксклюзив материаллар талаб қилмаяпмиз ҳам. Бундан ташқари, футболчиларимиздан "микст зона"да интервью олганда овоз масаласига ҳам эътибор бериш керакдир.
Тасаввур қилинг, ЎФА берган ўша флеш интервьюни бирор хориж нашри ассоциациянинг ижтимоий саҳифалари орқали топиб, ўз тилига ўгирмоқчи. Аммо бунақа сифатсиз ёзиб олинган овоз билан айтилган гапларни фақат ўзбек тилини ўта яхши билганларгина тушуниши мумкин. Журналистлар учун ажратилган жой ва айнан танланганлар борасида ҳам эътирозлар бўлиши мумкин. Сабаби, биз мазкур турнир ҳароратини ҳис қилмадик.
Ўйиндан ташқарида бирор эътиборга арзигулик "event"лар, эксклюзивлар бўлмади. Мана шундай пайтда ЎФА ўз терма жамоаси ўйнаган баҳсларни қандай ёритиш борасида жаҳон тажрибасини ўрганса ҳам бўларди. Бироқ Темур Кападзе ва журналистнинг халқимизга берган қўшма интервьюси зўр чиққан. Мана шуни таъкидлаб ўтган ҳолда, фикрларимга якун ясайман.
Карим Худайқулов мақоласи
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди