16:00 / 28.07.2024
84

Исроил ТИВ: Исроил “Ҳизбуллоҳ” ва Ливан билан урушга яқинлашмоқда

Исроил ТИВ: Исроил “Ҳизбуллоҳ” ва Ливан билан урушга яқинлашмоқда
Фото: Reuters
Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэл Кац Голан тепаликларига берилган зарбадан сўнг “Ҳизбуллоҳ” барча қизил чизиқларни кесиб ўтганини айтиб, Ливан билан кенг кўламли уруш бошланишидан огоҳлантирди.

Биз “Ҳизбуллоҳ” ва Ливан билан кенг кўламли урушга яқинлашяпмиз. Биз бунинг нархини фронтда ҳам тўлаймиз, аммо уруш охирига келиб “Ҳизбуллоҳ” мағлуб бўлади ва Ливан жиддий зарар кўради, дейди у.

Кац “тинчлик ва хавфсизликни тиклашга” ваъда берган. У, шунингдек, ТИВга “Ливандаги ҳаракатлар учун қонунийликка эришиш бўйича кенг қамровли кампанияга тайёргарлик кўриш” ҳақида кўрсатма берганини айтган.

Исроил армияси вакили Даниэль Ҳагарига кўра, Маждал Шамсга ракета ҳужуми оқибатида ўн нафар бола ҳалок бўлган. Унинг сўзларига кўра, ракета футбол майдонига тушган. Яна 30 дан ортиқ киши жароҳатланган. Ҳагари ҳужумда “Ҳизбуллоҳ”ни айблаган.

Қўшма Штатларга ташриф буюрган Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху ҳужум ҳақидаги хабардан сўнг имкон қадар тезроқ жавоб қайтаришни буюрган.

“Ҳизбуллоҳ” Маждал Шамс ҳужумига алоқадорлигини рад этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил ТИВ: Исроил “Ҳизбуллоҳ” ва Ливан билан урушга яқинлашмоқда