Фото: Getty Images
Исроил босиб олинган Голан тепаликларидаги стадион ўққа тутилиши ортидан Ливанни “вайронкор уруш” хавфидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазирлиги спикери Орен Марморштейн хабар берди.
Яҳудий амалдорига кўра, урушдан қочишнинг шарти “Ҳизбуллоҳ” кучларини қуролсизлантириш ва олиб чиқишдир. У Голан тепаликларидаги ҳужум учун масъулиятни “Ҳизбуллоҳ” зиммасига юклади. Спикер стадионга келиб тушган ракета Эронники бўлганини даъво қилди.
“Исроил ўзини ҳимоя қилиш, ҳужумга жавоб қайтариш ҳуқуқи ва масъулиятидан фойдаланади”, деди Марморштейн.
У Эрон ва у томонидан қўллаб-қувватлаётган гуруҳлар — “Ҳизбуллоҳ”, ҲАМАС ва ҳусийларга тўлиқ масъулиятни юклашга, шунингдек, Эрон инқилоби қўриқчилари корпусини “террористик ташкилот” деб тан олиб, санкциялар қўллашга чақирди.
“Дунё Ливан учун ҳам ҳалокатли бўладиган кенг кўламли уруш олдини олишининг ягона йўли “Ҳизбуллоҳ”ни Хавфсизлик кенгашининг 1701-резолюциясига (қуролсизланиш ва кучларни олиб чиқиш бўйича) риоя қилишга мажбурлашдир. Ҳозир буни дипломатик йўл билан амалга оширишнинг сўнгги лаҳзаси”, деди яҳудий давлати расмийси. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди