21:36 / 28.07.2024
367

Чехия разведкаси Европага таҳдид солувчи учта давлатни маълум қилди

Чехия разведкаси Европага таҳдид солувчи учта давлатни маълум қилди
Фото: Getty Images
Чехия хавфсизлик ва ахборот хизмати директори Михал Куделко Россия, Хитой ва Эроннинг разведка операцияларини Европа учун асосий таҳдид деб атади. Бу ҳақда у ČТК нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Куделконинг сўзларига кўра, дунё “қайнамоқда” ва глобал тўқнашув ёқасида турибди. Бошқа таҳдидлар қаторида у пропаганда, миграция, терроризм таҳдиди, ноқонуний қурол савдоси, киберҳужумлар ва сунъий интеллектни суиистеъмол қилишни ҳам санаб ўтди.

Чехиялик амалдор дунёдаги вазият “жуда жиддий” экани ва бу кўплаб соҳаларда ўз аксини бераётганини айтди. НАТО иттифоқчиларининг аксарияти яқин йилларда Россия ва альянс давлатлари ўртасида уруш бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас, деб ҳисоблайди. Эстония разведкачилари уруш 10 йил ичида рўй бериши мумкинлигини прогноз қилмоқда.

Бундесвер бош инспектори Карстен Броер Россия етарли даражада ҳарбий салоҳиятни ошириб, НАТО ҳудудига 5-8 йил ичида ҳужум қилиши мумкинлигини айтганди. У ҳозирда “Россия армияси Ғарбга йўналтирилаётгани”ни маълум қилган.

"Беш-саккиз йил ичида Москва қуролли кучлари НАТО ҳудудига ҳужум қилиш учун моддий база ва шахсий таркиб билан таъминланади", деган Броер.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чехия разведкаси Европага таҳдид солувчи учта давлатни маълум қилди