21:40 / 28.07.2024
146

Эрон олий раҳнамоси ташқи сиёсатдаги устувор йўналишларни айтди

Эрон олий раҳнамоси ташқи сиёсатдаги устувор йўналишларни айтди
Фото: AP Photo
Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий мамлакат ташқи сиёсатидаги устувор йўналишларни айтиб ўтди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Хоманаийнинг сўзларига кўра, Эрон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири қўшни давлатлар билан муносабатларни ривожлантиришдир.

Яна бир устувор йўналиш – Африка ва Осиё давлатлари каби дипломатик майдонимизни кенгайтира оладиган мамлакатлар билан муносабатлар”, — деди олий раҳнамо.

Шунингдек, у Эронни қўллаб-қувватлаган давлатлар билан мустаҳкам муносабатларни устувор деб билишини айтди. Хоманаий Европа давлатлари билан муносабатларни тилга олмаганини таъкидлади. У бу Эроннинг мазкур давлатларга нисбатан душманлигини англатмаслигини билдирди.

Европа мамлакатларини устуворлик сифатида тилга олмаслигим сабаби, улар бир неча йил давомида бизга яхши муносабатда бўлмагани... Санкциялар, нефть, турли масалаларда, масалан, инсон ҳуқуқларига оид ёлғон баёнотларда... улар ёмон йўл тутишди”, — деб тушунтирди Хоманаий.

У агар Европа давлатлари ўзларини бундай тутмаса, улар билан муносабатлар ҳам Эрон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига киришини қўшимча қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон олий раҳнамоси ташқи сиёсатдаги устувор йўналишларни айтди