Фото: “Newsgeorgia.ge”
Археологлар Грузия ғарбида тахминан 10 минг йил аввал яшаган бола скелетини топди. Бу ҳақда маҳаллий нашр хабар берди.
Ноёб топилма Сачхер муниципалитетидаги Бонди ғорида аниқланган. Суяк қолдиқлари тош билан қопланган бўлиб, олимларнинг айтишича, бу энг қадимги дафн маросимларига хосдир. Скелет 12 ёшгача бўлган болага тегишли экани айтилмоқда.
Бонди ғори Грузия Давлат университети профессори Илья Николоз Тушабрамишвили бошчилигидаги экспедиция давомида ўрганилган. Қазилмалар Чиатур ўлкашунослик музейига топширилган. Яқин келажакда олимлар қадимги одам суякларидан ажратиб олинган ДНКни таҳлил қилиши керак бўлади. Генетик таҳлиллар хорижий лабораторияларда ўтказилади. Тадқиқотларга Буюк Британия, АҚШ ва Япония экспертлари жалб этилган.
Таҳлиллар илк миграция ва Европа протоцивилизациялари тарихига ойдинлик киритиш имконини беради. Бонди ғори ноёб археологик ёдгорликдир. Тушабрамишвили уни 2007 йилда очган. Ўшандан бери у ерда жуда кўп топилмалар: қадимги кучли зилзила излари, вулқон кули, қоятош расмлари ва дунёдаги энг қадимги ёши 32 минг йиллик калава топилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди