Фото: Sputnik
Агар Германияда АҚШнинг юқори аниқликдаги ракета комплекслари жойлаштирилса, Россия ўзини қисқа ва ўрта масофали ракеталарни жойлаштиришга мораторийдан озод деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин хабар берди.
Путин Ҳарбий-денгиз флотининг бош паради чоғида тегишли баёнотни берган. У бу Россия ҳарбий-денгиз кучларининг “қирғоқ қўшинлари имкониятларини ошириш”ни назарда тутишини айтган.
“Бугунги кунда бундай тизимларнинг бир қаторини ишлаб чиқариш бўйича якуний босқичдамиз. Европа ҳамда дунёнинг бошқа ҳудудларида АҚШ ва унинг сунъий йўлдошларининг ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда уларни жойлаштириш бўйича кўзгули чораларни кўрамиз".
Путиннинг таъкидлашича, Германияга жойлаштириладиган Америка ракеталари етиб борадиган ҳудудда “Россиянинг муҳим давлат ва ҳарбий бошқарув объектлари” бор.
“Ядро каллаклари билан жиҳозланиши мумкин бўлган ракеталарнинг парвоз вақти тахминан 10 минутни ташкил қилади”, — деди Россия президенти. У вазиятни Совуқ уруш даври билан таққослади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди