122
Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчиси Зафармурод Абдираҳматов Мисрдан учралган мағлубиятдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.
- Ўйин ҳақида
- Биринчи навбатда ҳалқимиздан кечаги мағлубият учун узр сўрайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, ҳар доим ҳам бизнинг режалар амалга ошавермади. Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага кирмади. Демак, насиб қилмаган экан. Миср ҳам яхши ҳимояланди ва ғалати урилган гол ўйин натижасини ҳал қилди.
- Биринчи ўйинга қараганда ёмонроқ ўйин ўтказдик. Иккинчи тур баҳсида бизга нималар етишмади деб ўйлайсиз?
- Кечаги баҳсда бизга фақатгина гол етишмади. Қолган жиҳатларда устунлик бизда эди. Миср терма жамоаси Испания фарқли тарзда кўпроқ ҳимояга ва қарши ҳужумга таянган ҳолда ўйнади.
- Миср терма жамоаси биздан кучлироқ эдими?
- Миср олимпия терма жамоасини кучли демаган бўлардим. Чунки биз ҳеч қайси жиҳатда рақибга ютқазмадик, фақатгина ҳисобдаги устунлик улар томонда бўлди.
- Учрашув якунланганидан сўнг кийиниш хонасидаги ҳолат қандай эди?
- Ўйиндан кейин кайфият яхши эмас эди. Бош мураббийимиз бундан ҳам яхшироқ иштирок этишга қодир эканлигимизни таъкидлаб ўтдилар. Барча мағлубият таъсирида эди. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўришимиз кераклиги ҳам муҳокама қилинди. Мухлисларимизга раҳмат айтаман. Улар бизни ажойиб тарзда қўллаб қувватлашди. Кейинги мусобақаларда ва Олимпия ўйинларида янада кучлироқ бўлиб қайтамиз ва юқори ўринлар учун курашамиз.
Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди