22:04 / 05.09.2024
39

Жалолиддин Машарипов: "Яхши ўйнадик дея олмайман, асосийси ғалаба"

Жалолиддин Машарипов: "Яхши ўйнадик дея олмайман, асосийси ғалаба"
ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичи доирасидаги Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг (1:0) энг яхши футболчиси Жалолиддин Машарипов баҳс ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Яхши ўйнадик деб айта олмайман, лекин керакли натижани қўлга киритдик. Учинчи босқич биз учун осон бўлмаган. Уч очко олишимиз керак эди. Учинчи босқичнинг босими бўлади, шу нарса таъсир қилди деб ўйлайман. Кейинги ўйинларда мухлисларни янада кўпроқ хурсанд қиламиз деб ўйлайман. Энг асосийси ғалабага эришдик.

- Голдан сўнг жамоамиз бўш ҳаракат қилгандек кўринди. Бугун мухлислар Ўзбекистоннинг ўйинидан маза қилмади...
- Айтиб ўтганимдек, бугун ўзимизни кўрсата олмадик. Барибир бу босқичда, айниқса уйда ҳаяжон ва босим бўлади. Лекин шундай ўйинлар, шундай ғалабалар орқали жаҳон чемпионатига чиқилади деб ўйлайман.

- Кейинги учрашувларда бундан ҳам қийин бўлиши мумкинми? Ёки бир йўналишга тушиб олгач, барчаси осонлашадими?
- Учинчи босқичда осон терма жамоалар бўлади деб ўйламайман. Бундай ўйинларда руҳий тайёргарликлар муҳим аҳамиятга эга. Бўшашиш керак эмас. Кейин кеч бўлади. Мураббий ҳам хеч қайси ўйин осон бўлмаслигини таъкидлаб келмоқда. Бугунги ўйиндан мухлислар бироз норози бўлган бўлишлари мумкин, лекин кейинги ўйинларда барчаси чиройли бўлишига ҳаракат қиламиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жалолиддин Машарипов: "Яхши ўйнадик дея олмайман, асосийси ғалаба"