Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов ОАВ вакилларига интервью берди.
"Рақибларни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкинки, қуръа ташланган пайтда шу ўйинларни кўпроқ кутгандик, биз ҳам, мухлислар ҳам. Худо хоҳласа, шу кунлар келди. Ҳамма яхши кайфиятда ва болалар бирма-бир етиб келишяпти. Йигитлар олдинги йиғиндан кўра яхшироқ формада, чунки аксарият футболчилар клублари сафида ўйинларда қатнашмоқда. Ҳамма болалар тайёр деб айта оламан. БАА билан ўйинда кўпроқ Бразилияга қарши ўйнаймиз десак ҳам бўлади. Чунки уларда аслида бразилиялик, аммо маҳаллийлаштирилган футболчилар тўп тепишмоқда.
Эрон терма жамоасини кучсиз деб айтолмайман, лекин улар бизни қаттиқ ҳурмат қилади, биз уларни бунга мажбур қилдик деб айтоламан. Худо хоҳласа, Эрон билан баҳсда чиройли ўйин кўрсатиб, уйимизда 3 очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.
Терма жамоа бош мураббийи билан бундай ҳолат рўй бериши биринчи марта эмас. Буни олдиндан билардик. Баъзида сал мазаси бўлмай туради. Футболчилар бу каби ҳолатларга тайёр, чунки 3 йилдан бери бирга ишладик. У биздан нимани хоҳлашини жуда яхши биламиз. Ўйлашимча, ҳозирги вақтда терма жамоада Сречко Катанец бўлмаса-да, у биздан нимани талаб қилишини тушуниб ўйнаймиз. Болалар буни автоматик равишда амалга оширади. Терма жамоага кимнидир олиб келиш керак дейилса, бунга қаршилик қиламан. Биз олдин гол уролмаган ва ютолмаган термаларга қарши муносиб ўйнаб, керакли натижага эришиб келмоқдамиз деб ўйлайман. Катанец олдимизда бўлмаса-да, у биз билан доимий алоқада", – деди Машарипов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи 3-тури доирасида Эронга қарши баҳс олиб боради. Беллашув 10 октябрь куни "Бунёдкор" стадионида 19:00 да бошланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея «янги давр» бошланганини эълон қилди
Карвахални “синдирган” рақиби унга мурожаат қилди...
Гватемалада ўзбек мигрантлари контрабандаси билан шуғулланган полициячилар ҳибсга олинди
Қариш жараёнини секинлаштириш учун қандай овқатланиш керак?
Туркияда Ислом Каримов ҳақида китоб нашр қилинди
Кузда иммунитетни яхшилаш учун нималар истеъмол қилиш керак?
Ҳарвард талабалари смарт кўзойнак ёрдамида бегоналарнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди
КХДР Украинадаги уруш учун Россияга снарядлар етказиб бермоқда