Фото: Reuters
Гватемала хавфсизлик хизмати ходимлари одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳга алоқадор 25 нафар полиция ходимини қўлга олди. Reuters хабарига кўра, гуруҳ асосан АҚШ сари йўл олган мигрантлар томонидан фойдаланиладиган маршрутларда фаолият юритган.
Гватемала Ички ишлар вазири Франсиско Хименес сўзларига кўра, ҳибсга олинган полициячилардан икки нафари истеъфога чиққан ва яна 11 нафари «Los Rs» деб номланувчи ташкилот номидан пул ювишда ҳам айбланмоқда.
Қайд қилинишича, Гватемала ўнлаб йиллар давомида Лотин Америкаси ва бошқа мамлакатлардан келган ва Мексика билан АҚШ чегарасига йўл олган ноқонуний мигрантлар учун асосий транзит мамлакат ҳисобланади.
Мамлакат расмийларининг айтишича, гуруҳ бир неча йил фаолият юритиб, маҳаллий валютада миллионлаб даромад олган.
Фото: Reuters
«Ушбу гуруҳ полиция ходимларидан фойдаланган, уларга пора берган. Улар мамлакат бўйлаб ташилаётган ноқонуний мигрантларнинг хавфсизлигини кафолатлаган», деди Хименес.
Ички ишлар вазирлигининг таъкидлашича, аввалроқ, Ўзбекистондан келган 10 нафар мигрантни Гватемаладан ноқонуний олиб ўтган икки шахс қўлга олинган эди. Бу ҳолатнинг тергови якунда гуруҳни йўқ қилишга олиб келган. Жиноий гуруҳдан тўртта автомобил, ўқотар қурол ва нақд пуллар мусодара қилинган.
Хименеснинг қўшимча қилишича, Гватемаладаги АҚШ элчихонаси ва АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги терговда ҳамкорлик қилмоқда.
АҚШ элчихонасининг айтишича, одам савдоси билан шуғулланувчи тармоқ 10 мингга яқин мигрантни эксплуатация қилган.
Август ойида Гватемала ва АҚШ расмийлари ҳамкорликда яна бир контрабанда гуруҳи йўқ қилинганини эълон этган эди. Ушбу гуруҳ 2022 йилда Техасдаги юк машинасида бўғилиб қолган 53 мигрантнинг ўлимига алоқадор бўлган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»