Карвахални “синдирган” рақиби унга мурожаат қилди...

Карвахални “синдирган” рақиби унга мурожаат қилди...
Испания чемпионатининг 9-турида “Реал” ўз майдонида “Вильярреал” устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Бироқ бу ғалаба мадридликларга қимматга тушди. Учрашув якунланиши арафасида “Реал” сардори Даниэль Карвахаль тўп учун курашда рақиб футболчиси Йереми Пино билан тўқнашди.

Карвахаль оғриқнинг зўридан бақириб, майдонга қулади, уни майдондан замбилда олиб кетишди.

21 ёшли Йереми Пино учрашувдан кейин “Реал”нинг кийим алмаштириш хонасига бориб, Карвахалга учрашди ва ундан кўнгил сўради.

Кейинроқ Йереми Пино ижтимоий тармоқ орқали рақибига мурожаат йўллади. - Сенга куч-қувват тилайман, капитан, - деб ёзди Йереми Пино.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Карвахалнинг тиззасидан олган жароҳати анча жиддий ва узоқ вақт даволанишига тўғри келади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар