05:51 / 08.10.2024
24

Нетаньяху Яқин Шарқдаги урушни “Қайта туғилиш уруши” деб аташни таклиф қилди

Нетаньяху Яқин Шарқдаги урушни “Қайта туғилиш уруши” деб аташни таклиф қилди
Фото: Reuters
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакатнинг ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” гуруҳлари билан тўқнашувини расман “Қайта туғилиш уруши” деб аташни таклиф қилди. Бу ташаббусни у 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми 1 йиллигига бағишланган ҳукуматнинг навбатдан ташқари йиғилишида илгари сурди.

"Биз урушдамиз ва уни ютамиз. Ўша қора кундан бери курашамиз. Бу бизнинг мавжудлигимиз уруши — “Қайта туғилиш уруши”. Мен урушни расман шундай деб атамоқчиман", дейилади Исроил бош вазири девонининг учрашув якунлари бўйича эълон қилинган баёнотида.

Бош вазир 7 октябрдаги қирғинни “Холокостдан кейинги яҳудий халқига қарши энг даҳшатли ҳужум” деб атади. У ҳозирги уруш мамлакат хавфсизлигини таъминлашнинг зарурий шарти эканини айтди. “Биз минтақада янги хавфсизлик муҳитини яратмоқдамиз. Фарзандларимиз, келажагимиз учун, 7 октябрда содир бўлган воқеа бошқа ҳеч қачон такрорланмаслиги учун”, деди Биньямин Нетаньяху.

Нетаньяху мамлакат етти жабҳада зарба бераётганини ва уруш барча белгиланган мақсадларга эришилгунга қадар давом этишини таъкидлади. Хусусан, у Ғазода ҲАМАС ҳукуматини ағдариш, ҳалок бўлган ва гаровга олинганларнинг барчасини уйларига қайтариш, Ғазо секторидан Исроилга қаратилган ҳар қандай таҳдиднинг олдини олиш ҳамда жануб ва шимолдаги аҳолини хавфсиз бошпанасига қайтиши асосий мақсадлардан эканини таъкидлади.

Исроил мухолифати етакчиси Яир Лапид Нетаньяху томонидан урушга шундай ном бериш ташаббусига “Сиз хоҳлаганингизча кўплаб номларни ўзгартиришингиз мумкин, лекин сизнинг раҳбарлигингиз остида Исроил тарихидаги энг ёмон фалокат содир бўлгани ҳақидаги ҳақиқатини ўзгартира олмайсиз. Бу ҳукумат — қайта туғилиш ҳукумати эмас, бу — айбдорлик ҳукуматидир”, дея жавоб қайтарган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нетаньяху Яқин Шарқдаги урушни “Қайта туғилиш уруши” деб аташни таклиф қилди
ePN