Фото: BMW
Германиянинг BMW автоконцерни моделлари келажакда Neue Klasse деб аталадиган кўринишда ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда BMW бош дизайнери Адриан ван Ҳоойдонк сўзларига таяниб Carscoops хабар берди.
Бош конструктор сўзларига кўра, электромобиллар ва ички ёнув двигателлари билан жиҳозланган автомобиллар турли пропорция ва интериер дизайни деталларига эга бўлади, бироқ умумий кўриниши бир хил қолади.
Янги услубни акс эттирувчи биринчи модел келаси йили бозорга чиқадиган электр кроссовер бўлади. Шундан кейин дунё янги седанни кўради.
Адриан ван Ҳоойдонк инқилобий Panoramic Vision проекция дисплейини эслатди, бу кейинги авлод BMW моделларининг асосий хусусиятларидан бири бўлади.
Бошқа хусусиятлар орасида ноодатий шаклдаги марказий дисплей, футуристик бошқарув элементлари ва «яшил» материаллар мавжуд. Ечимларни янги маҳсулотларнинг расмий тақдимотидан кейин баҳолаш мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди