“Рома” яна танқидлар остида қолиб кетди. Пойтахт “бўрилари” Европа лигаси умумий босқичи тўртинчи турида Бельгияда “Юнион Сент-Жиллуас” жамоаси билан куч синашиб, ғалабани қўлдан чиқарди ва бир очко билан кифояланди.
Рим клуби матбуот хизмати жамоа бош мураббийи Иван Юричнинг Sky Sport Studio журналистларига берган интервьюсини эълон қилди.
- Бу учрашувдан қандай хулоса чиқариш мумкин?
- Бизда ижобий ҳолатлар бўлди, баъзи нарсаларни тўғри бажардик. Лекин салбий вазиятлар сифатида мен ёқтирмайдиган паст интенсивлик ҳам кузатилди. Натижа қониқарли эмас, лекин қуруқ қайтгандан бир очко яхшироқ. Ўйин бобида қониқиш бўлгани йўқ.
- Индивидуал хатолар натижага таъсир қиляпти. Ўйинчиларни бунақа хатоларга йўл қўйиши нима билан боғлиқ?
- Ҳақиқатан хатолар кўп, лекин бу борада нима дейишни билмайман. Бунақаси бўлиб туради. Бу психология билан боғлиқ бўлса керак. Йигитлар борини беряпти, жон-жаҳди билан курашяпти, лекин биз ўзимизга тегишлисига эга чиқолмаяпмиз ва вазият шундай бўлаётганидан афсусдаман.
- Вазиятлардан фойдаланишда эътибор етишмади, яхшироқ ҳаракат қилиш мумкин эди...
- Фикрингизга тўлиқ қўшиламан. Биз зўр ўйин ўтказдик, демайман. Иккинчи бўлимни жуда яхши бошлагандик. Элдор Шомуродовда яхши вазият бор эди, кейин Томмазо Балданьцининг зарбаси дарвоза устунига тегди. Гол ҳам урдик.
Афсуски, жуда кўп индивидуал хатолар учун бадал тўлашга тўғри келяпти. Футбол ана шунақа. Шундай учрашувлар бўладики, яхши ўйнай олмай туриб, ғалаба қозониш мумкин. Бизнинг ғалаба қозонишга кучимиз етмаяпти. Шу билан бирга зўр ўйнашни ҳам эплай олмаяпмиз.
- Бунга ечим борми? Танқид ва босимлардан қутилишнинг тезкор усулини биласиз, деб ўйлагандик...
- Ўзим ҳам шундай ўйлагандим. Жуда ижобий жараёнлар ҳам бўлди, лекин ишларимизни юриштириб юборадиган натижа қила олмадик. Бугун ҳам ғалаба қозониш учун айрим вазиятларни ярата олдик, аммо ҳар доим нимадир юз бераверади...
Танқид ва босимларнинг юзага келаётгани табиийҳол. Чунки кўрсаткичларимиз яхши эмас. Лекин кучли бўлиш, чидаш ва фақат олдинга қараб, ҳаракат қилиш лозим. Бу вазиятдан чиқиш учун бутун жамоа бўлиб ҳаракат қилиш лозим.
Эслатиб ўтамиз, “Рома” мухлислари мавсум бошида римлик бош мураббий Даниэле де Россининг кутилмаганда ишдан олинишига ҳалигача эътироз билдирмоқда. Унинг ўрнини эгаллаган сербиялик мутахассис Иван Юрич ҳали вазиятни ўнглай олгани йўқ. “Рома” А Серияда ҳам, Европа лигасида ҳам юқори ўринларга даъвогарлик қила олмаяпти.
Айни пайтда “Рома” мутасаддилари Иван Юрич ўрнига жамоани ҳозирги мураккаб вазиятдан олиб чиқа оладиган бошқа мураббий қидирмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди