Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Ланс” клуби ҳимоячиси кейинги пайтда трансферларга оид муҳокамаларнинг марказида турибди.
Октбярь ойи ўзбек легионери учун муваффақиятли якунланди. Ҳамюртимиз бир неча индивудиал натижаларни қайд этди. Хусусан, “Ланс” мухлислари 20 ёшли ҳимоячини октябрь ойининг энг яхши ўйинчиси, деб топди. Ланслик футбол ишқибозлари Абдуқодирни сентябрь ойида ҳам жамоанинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этганди.
Бундан ташқари, ҳамюртимиз Франция чемпионатининг октбярь ойидаги энг яхши ёш ўйинчиси совринига ҳам лойиқ топилди.
Европанинг ПСЖ, “Тоттенхэм”, “Челси” каби гранд клубларини ўзига қаратган ҳамюртимиз фаолиятида озгина ёқимсиз ҳолат ҳам бўлди. Абдуқодир ўзига харидор бўлган ПСЖга қарши учрашувда парижликларнинг юлдузларига нисбатан шиддатли ва қўпол ўйнади. Оқибатда, ҳамюртимизнинг марокашлик Ҳаким Ашрафига ишлатган подкати хавфли, деб топилди ва Ҳусанов майдондан четлатилди.
Франция профессионал футбол лигаси Тартиб-интизом қўмитаси ўзбек футболчисини икки ўйинга дисквалификация қилди. Ҳусанов 9 ноябрда “Нант” ва 23 ноябрда “Марсель” билан бўладиган ўйинларни ўтказиб юборади.
20 ёшли футболчимиз ўйин амалиётисиз қолиб кетмайди, албатта. Сречко Катанец уни Ўзбекистон миллий терма жамоасига таклиф қилди ва ноябрь ойи йиғинлари доирасида иккита расмий учрашувда қатнашиши кутилмоқда.
“Ланс” фаолиятини ёритиб келаётган lensois.com портали бу ҳақида қуйидаги маълумотни чиқарди.
- Абдуқодир Ҳусанов орзуси сари отланмоқда. Франция чемпионатининг ноябрдаги икки учрашувига дисквалификация қилинган Ҳусанов бу ойда ўйин амалиётимиз қолиб кетмайдиган бўлди. “Ланс” уни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иккита муҳим учрашувига кузатиб қўяди.
Ўзбекистон 2026 йилги жаҳон чемпионати Осиё минтақаси саралаш турнири доирасида 14 ноябрь куни Қатарга қарши ўйнайди. 19 ноябрда эса, Лаосда Шимолий Корея футболчилари билан куч синашади.
“Ланс” ҳимоячиси ўз жамоадошлари билан мамлакат терма жамоасини биринчи бор жаҳон чемпионатига олиб чиқиш орзусини амалга оширишган илк футболчилар бўлиш эҳтимоли катта.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси дастлабки тўрт тур якунига кўра, ўн очко жамғарган ҳолда, ўз гуруҳида Эрон билан биргаликда пешқадамлик қилмоқда. Мусобақа қоидасига кўра, айни пайтда давом этаётган учинчи босқичда дастлабки икки ўринни эгаллаган терма жамоалар жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри йўлланма олади.
Пешқадамлардан олтидан очкога ортда қолаётган Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатар терма жамоалари саралаш ўйинларини давом эттириш ҳуқуқини берадиган 3 ва 4-поғоналардаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашади.
Ўзбекистонлик футболчилар орадаги фарқни ушлаб қолиш учун Қатарни тўхтатиши ва нейтрал майдондаги бўладиган баҳсда атиги икки очкога эга Шимолий Кореяни енгиши талаб этилади, - деб ёзди lensois.com портали эксперти Кристоф Шаад.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов 2023 йилнинг ёзидан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Истеъдодли ҳимоячи халқаро миқёсда ҳозирга қадар 16 маротаба майдонга тушган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди